ALOQA UCHUN

“ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖ ТАРКИБИЙ КОРХОНАЛАРИНИНГ БОШ ҲИСОБЧИЛАРИ ВА МУТАХАССИСЛАРИ УЧУН “МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТНИНГ ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАРИ (МҲХС) АСОСЛАРИ” БЎЙИЧА ЎҚУВ СЕМИНАРЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

“ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖ ТАРКИБИЙ КОРХОНАЛАРИНИНГ БОШ ҲИСОБЧИЛАРИ ВА МУТАХАССИСЛАРИ УЧУН “МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТНИНГ ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАРИ (МҲХС) АСОСЛАРИ” БЎЙИЧА ЎҚУВ СЕМИНАРЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 февралдаги “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар” тўғрисидаги 4611-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ таркибий корхоналарининг бош ҳисобчилари ва мутахассислари касбий малакаси ҳамда МҲХС бўйича билимларини ошириш бўйича Ўзбекистон Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси билан ҳамкорликда ўқув семинар-тренинг ташкил этилди.

Мазкур семинар-тренингдан кўзланган асосий мақсад Жамият таркибидаги корхоналарда МҲХС асосида бухгалтерия ҳисоби юритилишини ташкил этиш ва молиявий ҳисоботларни МҲХС асосида тайёрлашни таъминлашдан иборатдир.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур ўқув семинарлар бухгалтерия ҳисобини босқичма-босқич молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида ташкил этиш ва молиявий ҳисоботларни тузиш, жаҳон интеграциясига янада кенгроқ кириб бориш имкониятини яратиб, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ тизимида бухгалтерия ҳисобини ислоҳ этиш ва модернизация қилишнинг янги босқичи бўлиб қолади.

14 кун мобайнида жамият таркибий корхоналари бош бухгалтерлари ва мутахассислари томонидан:

- халқаро стандартлар доирасида шакллантирилаётган молиявий ҳисоботларни тезкорлик билан тайёрлаш;

- “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ таркибига кирувчи корхона ва ташкилотлари фаолияти хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, ҳисоб жараёнларини халқаро стандартларда юритишни ташкил этиш;

- халқаро стандартлар доирасида мэппинг жадваллардан самарали фойдаланиш;

-  халқаро стандартлар бўйича ҳисоботларни тайёрлаш мобайнида иш вақти ва ваколатларини тўғри тақсимлаш бўйича малакалари оширилади.

Шу ўринда қайд этиш жоизки, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ҳамда тизим таркибидаги барча корхоналарда ҳисоб сиёсати ва бухгалтерия ҳисоби юритилиши марказлашган 1С дастури орқали автоматлаштирилган ҳолда юритилмоқда.

Бугунги кунда Жамиятнинг 2019 ҳамда 2020 йиллар учун консолидациялашган молиявий ҳисоботларни халқаро аудиторлик стандартларига (IAS) мувофиқ аудит текширувини ўтказишда “PricewaterhouseCoopers” аудиторлик ташкилоти билан ҳамкорликда ишлар амалга оширилмоқда.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати.

 

  • 11.06.2021
  • 1362
Sayt xaritasi