ALOQA UCHUN

ДАСТУР АСОСИДАГИ ИШЛАР – АВЖИДА

ДАСТУР АСОСИДАГИ ИШЛАР – АВЖИДА

“Бухоро ҲЭТК” АЖ таркибидаги Когон туман электр таъминоти корхонаси томонидан “Обод маҳалла” Давлат дастури ижроси доирасида Когон шаҳриниг “Арабхона” МФЙ ҳудудларидаги электр тармоқларда қурилиш ва монтаж ишлари бажарилмоқда.

Хусусан, маҳалладаги электр энергияси истеъмолчиларини сифатли электр энергияси билан таъминлаш мақсадида 2 дона трансформатор пунктида мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилди. Бундан ташқари, 16 дона мустаҳкам темир-бетон таянчлари ўрнатилиб, 300 метр узунликдаги 6 кВли электр узатиш тармоғи ҳамда 350 метр 0,4 кВли ер ости кабель тармоғи тортилди.

Шунингдек, “Арабхона” МФЙ ҳудудидаги электр энергияси истеъмолчиларини барқарор электр энергияси билан таъминлаш мақсадида қўшимча 2 дона 250 кВА қувватдаги трансформатор пункти ўрнатилди.

Айни кунларда, дастурда белгиланган вазифаларни ниҳоясига етказиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

“Бухоро ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.

  • 11.06.2021
  • 923
Sayt xaritasi