ALOQA UCHUN

ОЛМАЗОР ВА ЯШНОБОД ТУМАНЛАРИДА БЕЛГИЛАНГАН ВАЗИФАЛАР ЖАДАЛЛИК БИЛАН ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

ОЛМАЗОР ВА ЯШНОБОД ТУМАНЛАРИДА БЕЛГИЛАНГАН ВАЗИФАЛАР ЖАДАЛЛИК БИЛАН ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

«Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ ҳамда унинг тасарруфидаги барча туман электр таъминоти корхоналари ишчи-ходимлари томонидан аҳолига сифатли ҳамда ишончли электр энергияси етказиб бериш мақсадида кенг кўламли таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23-ноябрдаги «2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида»ги 2661-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Олмазор туман электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари томонидан ҳудуддаги фидер Ц17, Ц18 узатмасидан чиқувчи  3500-сонли трансформатор подстанциясидаги 400/10 кВАли трансформаторни янги,  юқори кучланишли 630/10 кВАли трансформаторга алмаштирилиши натижасида бу ердаги кўп қаватли аҳоли яшаш хонадонлари ҳамда тадбиркорлик субъектларининг электр таъминоти янада яхшиланишига эришилди.

Бундан ташқари,  0,4 кВ паст кучланишли электр узатиш ҳаво тармоқлари тўлиқ кўрикдан ўтказилиб, ҳаво тармоқларини дарахт шохларидан тозалаш, симларни тортиш, носоз ҳолатга келиб колган қурилмаларни янгисига алмаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Шунингдек, ҳудуддаги ер остидан ўтган электр узатиш кабель тармоқларини таъмирлаш ишлари ҳам жадаллик билан олиб борилмоқда.

«Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ тизимидаги барча туман электр таъминоти корхоналари ишчи-ходимлари техника хавфсизлигига тўлик амал қилган ҳолда ишларни амалга оширмоқдалар.

Бу каби ишлар Яшнобод туман электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари томонидан ҳам «Ширинобод» маҳалласи ҳудудида олиб борилмоқда.

«Toshkent shahar ЕТК» AJ матбуот хизмати.

  • 11.06.2021
  • 824
Sayt xaritasi