АНДИЖОН ВИЛОЯТИДА “ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШНИНГ АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН ТИЗИМИ”НИ ЖОРИЙ ЭТИШНИ ЯКУНЛАШ АРАФАСИДА ДАСТУР ИМКОНИЯТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ БЎЙИЧА ЎҚУВ СЕМИНАРИ ЎТКАЗИЛДИ
“Андижон ҲЭТК” АЖ мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 октябрдаги "Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 3981-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, жорий этилаётган Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини (ЭҲНАТ) келгусида барқарор ишлашини таъминлаш юзасидан ўқув семинари бўлиб ўтди.
Ўқув семинари “Ҳудудий электр тармоқлари”АЖ “Электр энергиясини ҳисобга олишни автоматлаштириш маркази” филиали директори Равшан Мирсалихов иштирокида ўтказилиб, ЭҲНАТни жорий этилишида истеъмолчиларнинг электр энергиясини ҳисобга олиш ҳисоблагичларини замонавий ҳисоблагичларга алмаштирилиши ҳамда уларни биллинг тизимига улаш ва тизимнинг ишлаш принциплари тўғрисида тушунчалар берилди. Семинар йиғилишидан асосий мақсад электр энергиясини истеъмолчиларга етказиб берилишида ҳисоб-китобларга аниқликлар киритилиши бўлиб, ҳозирда Андижон вилоятида ҳисоблагичлар тўлиқ алмаштирилганлиги ва энди истеъмолчиларни биллинг тизимига улаш ишларини жадаллаштириш лозимлиги таъкидлаб ўтилди.
Бунинг натижасида яқин вақтлар ичида биллинг тизимига уланган барча истеъмолчилар дебитор қарздорликлари тўлиқ бартараф этилиб, олдиндан тўлов тизимига ўтказилишини йўлга қўйилади.
Шу билан бирга, CAS дастури орқали таҳлилий маълумотларни шакллантириш ва ушбу маълумотлар асосида истеъмолчиларнинг қарздорликларини ундириш ҳамда ўрнатилган тартибда чоралар кўриш юзасидан семинар иштирокчиларига тегишли тавсиялар берилди.
Бундан буён истеъмол қилинган электр энергияси учун тўлиқ тўловларни ундирилиб, дебитор қарздорликларни қисқартириш бўйича ўрнатилган режа-топшириқни бажарилиши учун барча чора-тадбирларни амалга оширилиши кераклиги айтилди.
Семинар йиғилиши давомида трансформаторларга концентраторлар ва баланс ҳисоблагичларини тўғри ўрнатилиш схемалари мутаҳассислар томонидан жойларда чиқиб ўрганилди.
Шунингдек барча “Андижон ҲЭТК” АЖ шаҳар ва туман электр таъминоти корхонаси бошлиқ ўринбосарлари ва ЭҲНАТ мутахассисларига CAS дастури ва дастурнинг ишлаш функциялари ва ундан керакли бўлган маълумотларни олишни мутаҳасислар томонидан дастурда ишлаб кўрсатилди.
Семинар сўнгида иштирокчилар мутахассислардан ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар.
"Андижон ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати.