САЙХУНОБОД ТУМАНИ “ПАЙМАРТ” МАҲАЛЛАСИДА ЯНГИ ЭЛЕКТР ТАРМОҒИ ТОРТИЛДИ
Аҳолига сифатли электр энергияси етказиб бериш мақсадида, Сайхунобод туман электр таьминоти корхонаси ишчи-ходимлари томонидан тумандаги "Паймарт" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" Давлат дастури асосида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Ҳозиргача “Паймарт” маҳалласида 1,2 км масофага янги СИП электр тармоғини тортиш, 64 дона темир-бетон таянчлари ўрнатиш ва қўшимча турли қувватга эга бўлган 4 дона трансформатор пункти ўрнатиш бўйича белгиланган вазифалар уддаланди.
Бу каби модернизация ишлари ниҳоясига етгач, ушбу ҳудуддаги истеъмолчиларнинг электр энергияси сифати янада яхшиланади.
“Сирдарё ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.