УРГАНЖИДА “ОБОД ҚИШЛОҚ” ДАСТУРИГА КИРИТИЛГАН ҲУДУДЛАРДА ИШЛАР БОСҚИЧМА-БОСҚИЧ ДАВОМ ЭТТИРИЛМОҚДА
Избоскан туманидаги “Урганжи” маҳалласи Ёшлик кўчасида “Обод қишлоқ” дастури асосида Избоскан туман электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари томонидан кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Ушбу ҳудудда жами 1,7 км 10/0,4 кВ кучланишли ҳаво тармоғи қуриш режалаштирилган бўлиб, ҳозирда 22 дона 0,4 кВли ҳамда 11 дона 10 кВли темир-бетон таянчлар ўрнатилди. СИП-35х4 русумидаги замонавий кабель тармоғи тортилиб, 1 дона КТПс-160 кВА трансформатор пункти олиб келиб ўрнатилди.
Ҳозирда Себзор ҳамда Шаҳрисабз кўчаларига 61 дона темир-бетон таянчлар олиб келинган, 10/0,4 кВ ҳаво тармоғи қуриш ишлари давом этмокда. Ушбу ҳудуд аҳолисининг электр энергияси таъминотини янада яхшилаш мақсадида 1 дона КТПм-160 кВА қувватга эга трансформатор пункти ўрнатилди.
Маълумот ўрнида, “Урганжи” МФЙда жами 3054 нафар аҳоли истиқомат қилаётган 12 та кўча мавжуд бўлиб, уларнинг деярли барчасида дастур бўйича ишлар давом эттирилмоқда.
"Андижон ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати.