ЗАМОНАВИЙ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЖАРАЁНЛАРИ – АМАЛИЁТДА
Маълумки, замонавий ишлаб чиқариш жараёнларини бошқариш масаласи ҳар бир корхона ва ташкилотнинг муваффақиятли фаолият юритишига бевосита таъсир кўрсатувчи омил ҳисобланади. Сўнгги йилларда «Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖда бу борада эътиборга молик ишлар амалга оширилди. Биргина автотранспорт парки билан боғлиқ жорий этилаётган янгиланишлар хусусида тўхталадиган бўлсак, амалиётга киритилаётган илғор тажрибалар ва инновацион ечимлар катта иқтисодий самара бермоқда.
2020 йилда барча автотранспорт воситаларининг марказлаштирилган кузатув тизимига уланиши автомашина ва бошқа махсус техникаларининг беҳуда юришининг олдини олишга ва ёқилғи-мойлаш материалларини иқтисод қилшига асос яратди.
Ўтган йил декабрь ойидан эса қурилиш материаллари ва транспорт базасида корхона тасарруфидаги автомобилларга техник хизмат кўрсатиш маркази ишга туширилди.
Замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган мазкур тузилмада автотранспорт воситаларига жорий таъмирлаш ишларидан тортиб двигателларни капитал таъмирлашгача ишлар бажарилади. Хусусан, шиналарни монтажлаш, балансировка қўйиш, ғилдиракларнинг «развал-схождение»сини тўғрилаш, мой алмаштириш ва бошқа амалиётларни бажариш учун илгарилари четдаги корхоналар билан шартнома тузиб, катта миқдорда пул маблағлари сарфланиб келинган бўлса, эндиликда бу учун ҳожат қолмади. Янгидан очилган автоцехда 9 нафар мутахассис учун иш ўринлари яратилиши бандлик дастурини бажаришга қўшилган ҳисса ҳамдир.
Яна бир янгилик – база ҳудудида баҳор ойларида қилинган тинимсиз меҳнат унинг жамолини тамомила ўзгартириб юборди. Бутун ҳудуд ободонлаштирилиб, янгича чирой очган. Бу ерга экилган турли хил анвойи гуллар муҳандис-техник ходимларнинг мазмунли ҳордиқ чиқаришига хизмат қилмоқда.
«Қорақалпоқ ҲЭТК» АЖ матбуот хизмати.