«БОҒИШАМОЛ» ҚФЙ ҲУДУДИ АҲОЛИСИНИНГ ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ЯХШИЛАНМОҚДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 5048-сон қарорига асосан, Пахтакор туманининг «Боғишамол» ва «Пахтакор» ҚФЙ ҳудудлари 2021 йил Давлат дастурига киртилган.
Маълумки, Пахтакор туманидаги «Боғишамол» ҚФЙ Қорамирзо ва Ғаллакон қишлоқларидан иборатдир. Бу ерда 17 та кўча, 2225 та хонадон, 2470 та оила мавжуд бўлиб, 8366 нафар аҳоли истиқомат қилишади.
Дастур доирасида қишлоқ ҳудудига шу пайтгача 0,4 кВ ҳаво тармоқларини тортиш учун 72 дона, 10 кВ ҳаво тармоқларини тортиш учун 10 дона темир-бетон таянч устунлари олиб келинган бўлиб, айни кунгача 0,4 кВ ҳаво тармоқларини тортиш учун 28 дона темир-бетон таянчлари ўрнатиб бўлинди.
Бундан ташқари 100 кВА қувватга эга трансформатор пункти ўрнатилган ҳудудга 160 кВА трансформатор келтирилиб, яна 2 дона 250 кВАли трансформатор пункти билан таъминланиши режалаштирилган.
Бу борадаги ишлар йил давомида жадаллик билан олиб борилади.
«Жиззах ҲЭТК» АЖ матбуот хизмати