ALOQA UCHUN

КАСБ МАҲОРАТИ - ТАРАҚҚИЁТ КАФОЛАТИ!

КАСБ МАҲОРАТИ - ТАРАҚҚИЁТ КАФОЛАТИ!

“Фарғона ҲЭТК” АЖда ташаббуси билан белгиланган дастур асосида, Риштон туман электр таъминоти корхонаси ўқув майдонида бўлиб ўтган “Касб маҳорати” мусобақаси якунига етказилди.

Икки кунга мўлжалланган дастурга асосан, барча туман ва шаҳар ЭТК жамоалари 4 тур бўйича ўз маҳоратларини синовдан ўтказишди. Жумладан, жамоаларнинг ҳуқуқий, сиёсий ва хавфсизлик техникаси қоидаларига оид билимлари, шартли электр қурилмасида юзага келган ёнғинни ўчириш, Фавқулотда вазиятлар ҳодимлари билан иш жараёнида ўзаро биргаликда ҳаракат олиб борилишини таъминлаш, юзага келган носозликни бартараф этиш жараёнида хавфсизлик техника қоидаларига риоя қилган ҳолда тўғри иш ташкил этиш, носозликни ўз вақтида сифатли соз ҳолатга келтириш ва кучланиш остига тушган шартли жабрланувчини хавфсиз жойга ўтказиш ҳамда биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш вазифаларини бажариш кабилар. Мусобақа давомида ғолиб жамоалар ва турли йўналишлар бўйича фаол қатнашган ходимлар, муносиб тақдирланди. 

Ўтказилган мусобақада берилган топшириқларни уюшқоқликда тезкорлик билан, сифатли бажарган қуйидаги жамоалар ҳаракати юқори баҳоланиб,

  • 1-ўрин: Фарғона шаҳар электр таъминоти корхонаси жамоаси (5 000 000 сўм пул мукофоти);
  • 2-ўрин: Риштон туман электр таъминоти корхонаси жамоаси (4 000 000 сўм пул мукофоти);
  • 3-ўрин: Қўқон шаҳар электр таъминоти корхонаси жамоаси (3 000 000 сўм пул мукофоти) билан тақдирланди.

Ўтказилган “Касб маҳорати” мусобақасида намунали иштирок этган қатор ходимлар муносиб тақдирланди. Жумладан,

намунали “Диспетчер” йўналиши бўйича: 

  • Боғдод туман электр таъминоти корхонаси диспетчери – Иқбол Жўраев;
  • Киргули электр таъминоти корхонаси диспетчери – Рустам Тоштемиров;
  • Бешариқ туман электр таъминоти корхонаси диспетчери – Эсоналиев Насибжон.  

Намунали “Уста” йўналиши бўйича:

  • Ёзёвон туман электр таъминоти корхонаси таъмирлаш бўлими устаси – Жавлон Сайфуддинов;
  • Сўх электр таъминоти корхонаси таъмирлаш бўлими устаси – Маткаримов Абдужаббор;
  • Олтиариқ туман электр таъминоти корхонаси таъмирлаш бўлими устаси – Аслиддин Мухиддинов.

Намунали “Иш юритувчи” йўналиши бўйича:

  • Олтиариқ туман электр таъминоти корхонаси таъмирлаш электромонтёри – Отабек Дўланов;
  • Қувасой шаҳар электр таъминоти корхонаси электромонтёри – Жахонгир Мирзалиев;
  • Олтиариқ туман электр таъминоти корхонаси таъмирлаш электромонтёри – Исақов Хамидулло.

Намунали “Электромонтёр” йўналиши бўйича:

  • Тошлоқ туман электр таъминоти корхонаси электромонтёри – Равшан Абдуғаниев;
  • Данғара туман электр таъминоти корхонаси электромонтёри  – Алишер Султонов;
  • Учкўприк туман электр таъминоти корхонаси таъмирлаш электромонтёри Шухрат Темиров Жамият томонидан фахрий ёрлиқ, қимматбаҳо совға ҳамда 500 000 сўм пул маблағлари билан тақдирландилар.

​​​​​​​​​​​​​​

“Фарғона ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.


 

  • 08.06.2021
  • 927
Sayt xaritasi