ALOQA UCHUN

СИРДАРЁ ВИЛОЯТИДА ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ ЯНГИЛАНМОҚДА

СИРДАРЁ ВИЛОЯТИДА ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ ЯНГИЛАНМОҚДА

“Сирдарё ҲЭТК” АЖ томонидан истеъмолчиларига сифатли электр энергияси етказиб бериш мақсадида жойларда амалий ишлар жадаллик билан давом эттирилмоқда.

Хусусан, Сайхунобод туман электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари томонидан "Паймарт" маҳалласи аҳоли истеъмолчиларига сифатли электр энергияси етказиб бериш мақсадида 63 кВА қувватга эга бўлган замонавий трансформатор пунктини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, тумандаги “Сентоб” маҳалласи “Сувчилар” кўчасига ҳам қуввати 100 кВА бўлган транформатор пункти ўрнатиб берилди.

Бундан ташқари Янгиер шаҳрида "Обод маҳалла" Давлат дастури асосида "Шодлик" ва "Маърифат" маҳаллаларида  электр энергияси таъминотини  яхшилаш бўйича кенг кўламли ишлар доирасида 2 дона замонавий трансформатор пункти ва 5 км 500 метр узунликдаги СИП кабеллари тортилди.

Бу каби ишлар "Шодлик" маҳалласида ҳам қизғин давом этмоқда. Ҳудудда 1 км 700 метр узунликдаги СИП ҳаво тармоғи тортилиб, 1 дона трансформатор пункти ўрнатилган эди. Куни кеча 2 дона 250 кВА  қувватга эга трансформатор пункти,  24 дона темир-бетон устун ва 5 км узунликдаги СИП кабеллари олиб келинди.

Ховос туманида ҳам "Обод маҳалла" дастури доирасида истеъмолчиларнинг электр энергияси таъминотини  яхшилаш мақсадида турли қувватдаги 5 дона трансформатор пункти ўрнатилди. Шулар баробарида 70 дона темир-бетон устун ўрнатилиб,  8 км 200 метр узунликдаги СИП ҳаво тармоқлари алмаштириш ва янги қуриш ишлари олиб борилди.

"Сирдарё ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати.

  • 07.06.2021
  • 1686
Sayt xaritasi