ALOQA UCHUN

НИМСТАНЦИЯЛАР – ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИНИ ЕТКАЗИБ БЕРИШДА АСОСИЙ БЎҒИН ҲИСОБЛАНАДИ

НИМСТАНЦИЯЛАР – ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИНИ ЕТКАЗИБ БЕРИШДА АСОСИЙ БЎҒИН ҲИСОБЛАНАДИ

Бугунги кунда “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ вилоятдаги мавжуд 155 дона нимстанцияларга хизмат кўрсатиб келмоқда.

Маълумки, истеъмолчиларни сифатли электр энергияси билан таъминлашда юқори кучланишли ҳаво узатмалари, трансформатор пунктлари, электр узатиш ҳаво ва кабель тармоқлари билан бир қаторда нимстанциялар хизмати жуда катта аҳамиятга эгадир.

Нимстацияларда жойлашган куч трансформаторлари ҳамда мавжуд электр қурилмаларининг соз ҳолатда узлуксиз, узоқ йиллар хизмат қилиши учун уларнинг техник ҳолатини босқичма-босқич яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.

Хусусан, йил бошидан вилоятдаги барча нимстанцияларда жорий ва мукаммал таъмирлаш ишлари режалаштирилган бўлиб, шу кунга қадар 15 дан ортиқ нимстанцияда бу борадаги ишлар амалга оширилди.  Айни пайтда жойларда белгиланган эксплуатация бўйича чора-тадбирлар босқичма-босқич давом этмоқда. Хусусан, мутахассислар томонидан нимстанциялардаги куч трансформаторларда аниқланган камчиликлар бартараф этилиб, нормал режимда ишлаши таъминланмоқда.

Бундан ташқари мавжуд электр қурилмалар тўлиқ назоратдан ўтказилиб, автоматик тарзда ишловчи ҳимоя воситаларини сифатли хизмат кўрсатишига эришилмоқда.  Бу, ўз навбатида, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергиясини етказиб беришга асос бўлади.

 “Фарғона ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.

  • 12.02.2021
  • 1198
Sayt xaritasi