ALOQA UCHUN

“Бухоро ҲЭТК” АЖ: СПОРТ – СОҒЛОМ ТУРМУШ ГАРОВИ

“Бухоро ҲЭТК” АЖ: СПОРТ – СОҒЛОМ ТУРМУШ ГАРОВИ

 Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусдан бири - ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиш муҳимлигидан келиб чиқиб,  “Бухоро ҳудудий элэктр тармоқлари корхонаси” АЖ маъмурий биносининг ички қисмида кичик футбол ўйингоҳи қурилди.

Жамият мутасаддиларининг бу саъй-ҳаракати соҳада фаолият юритиб келаётган ёш мутахассисларнинг спортга бўлган қизиқишини ошириш, футбол мусобақаларини ташкил қилиш орқали ходимларнинг маънавий ҳордиқ олишлари, қолаверса улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, уларни турли касалликлардан спорт ва соғлом турмуш тарзи асослари орқали муҳофаза қилиш, меҳнат фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадларига қаратилгандир.

Ҳозирда кичик футбол ўйингоҳида табиий чим қопламаси ўстирилган бўлиб, атрофи ўраб олинган ҳамда футбол мусобақаларини ўтказиш учун тайёр ҳолатга келтирилган.

Карантин тугагач ушбу кичик футбол ўйингоҳида туман ва шаҳар электр таъминоти корхоналарининг ходимлари ўртасида футбол мусобақаларини доимий равишда ташкил қилиб бориш кўзда тутилган.  Зеро соғлом танда соғлом ақл, дейди доно халқимиз.

“Бухоро ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.

  • 26.06.2020
  • 1301
Sayt xaritasi