ALOQA UCHUN

ТОШКЕНТ ТУМАНИДА ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ ЯНГИЛАНМОҚДА

ТОШКЕНТ ТУМАНИДА ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ ЯНГИЛАНМОҚДА

Мамлакатимизда кейинги йилларда бошқа соҳалар қатори аҳолини узлуксиз электр энергияси билан таъминлашга ҳам катта эътибор қаратилмоқда. Президентимизнинг «Ўзбекистон Республикасида электр энергетика тармоғини янада ривожлантириш ва ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида»ги қарори соҳа ривожида муҳим қадам бўлди дейиш мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги “2017-2021  йилларга мўлжалланган паст кучланишли электр тармоқларини модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида”ги, шунингдек, "Обод қишлоқ" дастури ижроси бажарилиши юзасидан “Тошкент ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан аҳолига узлуксиз электр энергиясини етказиб беришда жорий йилнинг бошидан қатор амалий ишлар қилинди.

Хусусан, Тошкент туманининг аҳоли кўп истиқомат қиладиган “Тинчлик” МФЙ ҳудудида 3,1 км, “Гултепа” МФЙда 2,5 км  узунликликдаги электр узатиш тармоқлари янгиланди, трансформатор пунктларида мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Айни пайтдап туман истеъмолчиларига электр энергиясини барқарор етказиб бериш ҳамда нимстанция қурилмаларини соз ҳолатда ишлаши учун капитал, жорий таъмирлаш, модернизация ва қайта таъмирлаш ишлари олиб бориляпти. Бу борадаги ишларни бажариш учун “Тошкент ҲЭТК” АЖ томонидан барча зарур электр ускуналар, темир-бетон таянчлар, СИП кабеллар етказиб берилиши таъминланмоқда.         

                            “Тошкент ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.

  • 17.02.2020
  • 1410
Sayt xaritasi