ALOQA UCHUN

ЖОРИЙ ЙИЛНИНГ 5 ДЕКАБРЬ КУНИ ФАРҒОНА ВИЛОЯТИНИНГ АЙРИМ ҲУДУДЛАРИДА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ТАЪМИНОТИДА ВАҚТИНЧА УЗИЛИШЛАР КУТИЛМОҚДА

ЖОРИЙ ЙИЛНИНГ 5 ДЕКАБРЬ КУНИ ФАРҒОНА ВИЛОЯТИНИНГ АЙРИМ ҲУДУДЛАРИДА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ТАЪМИНОТИДА ВАҚТИНЧА УЗИЛИШЛАР КУТИЛМОҚДА

“Фарғона ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан 110/6  Киргули подстанциясидан чиқувчи Юсуфбек фидерида реле ҳимоясини текшириш ишлари олиб борилиши сабабли  мазкур фидеридан таъминланувчи қуйидаги ҳудудларда вақтинчалик электр энергияси узиб қўйилади;
Фарғона шаҳридаги Марварид, Файз, Темурийлар, Шаббода, Гулшан кўчалари ҳамда Янги Марғилон ҳудудида жойлашган юқоридаги фидерга уланган истеъмолчилар ҳамда Фарғона туманининг “Чек-шўра” МФЙнинг ҳудудларида; 
Олтиариқ подстанциясидан чиқувчи Лангар фидерида таъмирлаш ишлари олиб бориш мақсадида, “Чимён”, “Миндон”, “Араб”, “Хонқиз”, “Қўрғонтепа”, “Оқбилол” ҚФЙ аҳоли хонадонларида.
Шунингдек, “Обод қишлоқ” давлат дастури бўйича Ёзёвон туманининг “Иштирхон”, “Такалик” МФЙларида, Учкўприк туманининг “Мирзахўжа”, Юлғунзор МФЙ ҳудудларида  янги трансформатор ўрнатилиши ҳамда сим тортилиши муносабати билан соат 08.00 дан 17.00 га қадар юқоридаги  аҳоли хонадонларида вақтинча электр энергия берилиши тўхтатилади.
Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

  • 04.12.2019
  • 1817