ALOQA UCHUN

110/35/6 КВ КУЧЛАНИШЛИ «ЯЙИЛМА»ПОДСТАНЦИЯСИДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ВА ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

110/35/6 КВ КУЧЛАНИШЛИ «ЯЙИЛМА»ПОДСТАНЦИЯСИДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ВА ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

Андижон шаҳри Чинобод кўчасида жойлашган 110/35/6 кВ кучланишли «Яйилма» подстанциясида 2 дона 20000 кВА ва 16000 кВА қувватга эга куч трансформаторлари мавжуд бўлиб, улардан чиқувчи 31 та фидер орқали Андижон шаҳри ва Андижон туманидаги юридик  ва аҳоли истеъмолчилари электр энергияси билан таъминланади.

Ушбу подстанциядан чиқувчи тармоқларга  Андижон шаҳар Бобур устачилик бўлими, Янги шаҳар, Андижон тумани, Олтинкўл тумани электр тармоқлари корхоналари аҳоли ва юридик истеъмолчиларига электр энергияси етказиб бериш учун хизмат қилади.  

Шунингдек, подстанцияда 4 нафар ходимнинг узлуксиз навбатчилиги ташкил этилган.

Подстанция атрофида жойлашган замонавий 4 дона 16 қаватли  уй-жойлар қуриб битказилган бўлиб, 110/35/6 кВ кучланишли "Яйилма" подстанциясидан электр энергияси билан таъминланади.

Айни пайтда подстанциянинг эстетик ҳолатини яхшилаш мақсадида бу ерда ободонлаштириш ҳамда электр қурилмаларида тўла таъмирлаш ишлари якунланмоқда.

"Андижон ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати.

  • 09.04.2021
  • 1036
Sayt xaritasi