ALOQA UCHUN

“Икс холдинг” компанияси “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг рақамли трансформация лойиҳасига яқиндан кўмак беради

“Икс холдинг” компанияси “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг рақамли трансформация лойиҳасига яқиндан кўмак беради

Мамалакат тараққиётининг энг муҳим шартларидан бири –иқтисодий барқарорлик бўлиб, у кўп жиҳатдан энергетика тараққиёти ва энергетика хавфсизлигига эришишга боғлиқ. Энергетика комплексини рақамлаштириш эса қисқа вақтда катта натижаларга эришишда муҳим босқич ҳисобланади.

Бу борада “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан аллақачон катта қадамлар ташланган. Хусусан, мамлакатда “Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш (АСКУЭ)” лойиҳаси жадал суръатларда амалга оширилмоқда. Айни пайтгача 6.4 миллионга яқин ақилли ҳисоблагич ўрнатилиб, қарийиб 4 миллионга яқин истеъмолчи электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига уланган. 

Бугун “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖда “Икс холдинг” компанияси томонидан ўтказилган тақдимотда Жамият ва унинг таркибидаги корхоналарда бошқарув ва ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш (ERP) тизимини жорий этиш, электр энергиясини тақсимлаш ва сотиш жараёнларини тўлиқ автоматлаштириш ҳамда SMART GRID – ақлли тармоқ тизимини яратиш бўйича маълумотлар берилди.

Айтиб ўтиш керакки, мазкур компания билан х,амкорликда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖда инновацион тизмни жорий этиш мақсадида рақамли трансформацияни амалга ошириш учун “йўл харитаси” ишлаб чиқилган.

Тақдимот давомида, компаниянинг Жамият фаолияти билан танишиш босқичи якунларига кўра берилган баҳолар эълон қилинди ҳамда кейинги босқичларга тайёргарлик юзасидан келишувлар имзоланиши белгилаб олинди.

Маълумот ўрнида, «ИКС холдинг» гуруҳи таркибида  «Цитадель», «Форпост» ва «Криптонит» каби йирик IT-компаниялар мавжуд. Улар ахборот хавфсизлиги, сунъий идрок, инвестициялар борасидаги ишланмалар, шунингдек, йирик ишлаб чиқариш тизимларини рақамли шаклга ўтказиш  билан шуғулланади.

"Ҳудудий электр тармоқлари"АЖ Матбуот хизмати

  • 07.04.2021
  • 116