ALOQA UCHUN

УЧТЕПА ТУМАНИДА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ БИЛАН БОҒЛИҚ МУАММОЛАР БАРТАРАФ ЭТИЛМОҚДА

УЧТЕПА ТУМАНИДА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ БИЛАН БОҒЛИҚ МУАММОЛАР БАРТАРАФ ЭТИЛМОҚДА

 «Tошкент шаҳар электр тармоқлари» AЖ ва унинг тасарруфидаги барча туман электр таъминоти корхоналари томонидан  қувватларни ошириш, жумладан, пойтахт истеъмолчиларини барқарор электр таъминоти билан таъминлаш борасида белгиланган Дастурлар асосида ҳудудларда электр тармоқларини реконструкция қилиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

Хусусан, Учтепа туман электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари томонидан «Хондамир» маҳалласида Президентимизнинг 2016 йил 23 ноябрдаги «2017-2021 йилларда паст кучланишдаги электр узатиш тармоқларини реконструкция ва модернизация қилиш Дастури тўғрисида»ги қарори ижроси юзасидан худуддаги "Бекобод-2" фидеридан таъминланувчи ТП-1820-сонли трансформатор нимстанциясидан чиқувчи 0,4 кВли паст кучланишли ҳаво электр узатиш тармоғидаги эски кабелларни янги СИП русумидаги кабел тармоқларига алмаштириш ишлари олиб борилди.


 
Бундан ташқари, «Ю.Саккокий» маҳалласи «Саккокий» фидеридан таъминланувчи, ТП-3740-сонли трансформатор нимстанциясидан чиқувчи 0,4 кВли паст кучланиш ҳаво электр узатиш тармоғини  ёғоч устундан янги темир бетон устунга ўтказиш ишларини олиб боришмоқда.

Ушбу ишлар натижасижа 200 га яқин хонадонларнинг электр таъминоти сифати янада яхшиланади.

Ушбу олиб борилаётган ишларининг якунланиши натижасида туман аҳолиси хонадонларига сифатли электр энергияси етказиб бериш билан биргаликда, технологик йўқотишларнинг олдини олиш таъминланади.

Бу эса, худуддаги истеъмолчиларни электр таъминоти сифати ортишига хизмат қилади.

«Toshkent shahar ЕТК» AJ матбуот хизмати.

  • 02.03.2021
  • 3256
Sayt xaritasi