ALOQA UCHUN

ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАСИ ТИЗИМИДА ДАВЛАТ ВА ШАРТНОМАВИЙ ХИЗМАТЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРДАН БИРИДИР

ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАСИ ТИЗИМИДА ДАВЛАТ ВА ШАРТНОМАВИЙ ХИЗМАТЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРДАН БИРИДИР

Маълумки, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ томонидан шартномавий хизматларни ривожлантириш ва улгуржи истеъмолчиларга электр энергияси учун сифатли техник хизмат кўрсатиш мақсадида барча вилоятлар кесимида қатор режа дастурлар ишлаб чиқилган. 

Шу мақсадда, "Хоразм ҳудудий электр тармоқлари" АЖнинг асосий биносида "Ҳудудий электр тармоқлари"АЖ давлат ва шартномавий хизматларни ривожлантириш бошқарма бошлиғи Н. Мейлиев ва бошқарма мутахассиси М. Абдуллаев иштирокида жамиятнинг барча шаҳар ва туман раҳбарлари, масъул бўлим бошлиқларига ўқув семинар ташкил этилди. 


Семинарда таъкидланганидек, тадбиркорлар билан тўғри ва холис алоқани йўлга қўйиш, тезкор электр ҳужжатлар тизимини жорий қилиш, аҳоли томонидан келиб тушаётган маблағларни тўғри тақсимлашни ташкил этиш муҳим аҳамият касб этади. 

Ўз навбатида, шартномавий режалардан келиб тушган маблағлар жамият биносини таъмирлаш, туман ва шаҳарларда электр таъминоти корхоналари эскирган биноларини қайта қуриш, шунингдек, ходимларни рағбатлантиришга қаратилади. 

Бундан ташқари семинар давомида истеъмолчилардан келиб тушаётган мурожаатларга ҳам алоҳида тўхталиб, ҳар бир мурожаат ортида инсон борлиги ва уни муаммосини тезкорлик билан ҳал қилиш лозимлиги таъкидлаб ўтилди. 

Йиғилганлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олиб, ўз билим ва кўникмаларини янада оширдилар. 

"Хоразм ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати.

  • 23.02.2021
  • 1058