ALOQA UCHUN

ИНТИЗОМ ВА ТАРТИБ - УНУМЛИ МЕҲНАТГА ЕТАКЛАЙДИ

ИНТИЗОМ ВА ТАРТИБ - УНУМЛИ МЕҲНАТГА ЕТАКЛАЙДИ


“Хоразм ҲЭТК” АЖда туман ва шаҳар электр таъминоти корхоналарида меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси ҳамда ходимлар билан ишлаш ҳолати бўйича ўқув-семинар ташкил этилди. 


"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖнинг мустаҳкамлик ва хавфсизлик техникаси хизмати бошлиғи, Хоразм вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари кенгаши ходимлари, "Ўзэнергоинспекция"нинг Хоразм ҳудудий бўлими мутахассислари ҳамда  "Хоразм ҲЭТК" АЖ нинг барча туман ва шаҳар электр таъминоти корхоналари бош муҳандислари ва корхоналарда фаолият олиб бораётган хавфсизлик техникаси муҳандислари иштирок этган тадбирда  иш фаолияти давомида юзага келаётган хавфсизлик техникаси борасидаги камчиликлар, таклифларни мутасаддиларга тўғридан-тўғри етказиш имкониятига эга бўлдилар.  
Шунингдек, тадбир давомида  иш юзасидан мавжуд камчиликларни бартараф қилиш, лавозим йўриқномаси доирасида ҳар ким ўзига юклатилган вазифа ва топшириқларни бажариш чораларини кўриш ҳамда меҳнат интизоми ҳақида ходимларга  тушунтириш ишлари олиб борилди.
Ўқув-семинари давомида ходимлар ўзларини қизиқтираётган саволларига жавоб олдилар ва ўз таклифларини билдирдилар.

             "Хоразм ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Матбуот хизмати

  • 04.02.2021
  • 1104
Sayt xaritasi