ALOQA UCHUN

"ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖДА ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

“ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖДА ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

Бугун, 1 февралда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил  29  декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси мазмун- моҳиятини ўрганиш бўйича тарғибот тадбири ўтказилди. Унда Жамият ижро аппарати, таркибий корхоналар раҳбарлари ва мутахассислари, ҳудуддаги корхоналар меҳнат жамоалари вакиллари (онлайн) ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди.


Тадбирни “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Рўзиқул Райимов кириш сўзи билан очар экан, давлатимиз раҳбари мамлакат Парламентига йўллаган Мурожаатнома Ўзбекистоннинг жорий йил ва яқин истиқболдаги тараққиётини белгилаб берувчи стратегик ҳужжат бўлиб, унда биронта соҳа четлаб ўтилмагани, хусусан электр энергетикаси тизими иқтисодиётимиз ривожида муҳим аҳамият касб этиши, соҳада амалга оширилиши кутилаётган кенг кўламли ислоҳотларга алоҳида тўхталиб ўтди.  


Тошкент давлат юридик университети Меҳнат ҳуқуқи кафедраси ўқитувчиси Муҳаммадамин Каримжонов йиғилишда маъруза билан қатнашиб, Мурожаатномада давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш, ижтимоий соҳани ривожлантиришга доир илгари сурилган ғоялар, шунингдек, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, ташқи сиёсатдаги устувор йўналишлар, ёшлар масаласи каби муҳим ва долзарб масалалар акс этганига йиғилганлар эътиборини қаратди.


Тадбирда таъкидлаганидек, Президентимизнинг Мурожаатномасида белгилаб берилган вазифалар, истиқболли лойиҳалар халқимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, қолаверса ҳар бир соҳани ривожантириш, айниқса келажагимиз бўлган ёшлар ва уларнинг таълим-тарбия олишлари йўлидаги муҳим йўналишлар, аҳоли саломатлигини мустаҳамлашга қаратилганлиги билан жуда аҳамиятлидир.


Жонли ва очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтган ушбу тадбир иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.  Хусусан, Жамият ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги ва меҳнат қонунчилигига оид билимлари асосида ўтказилган савол-жавобларда муваффақиятли қатнашган иштирокчилар эсдалик совғалар билан тақдирландилар.  

Таъкидлаш лозимки, Мурожаатноманинг мазмун-моҳиятини чуқур ўрганиш, унда белгилаб берилган устувор вазифалар ижросини таъминлаш ҳар биримизнинг бурчимиздир. Зеро, мамлакатимизни равнақ топтиришда ўз ғоя ва ташаббусларимиз билан турли соҳалардаги ислоҳотларда фаол иштирок этишимиз керак. Бу борада барча зарур шароит ва имкониятлар яратиб берилмоқда.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати.

  • 01.02.2021
  • 1382
Sayt xaritasi