ALOQA UCHUN

ИСТЕЪМОЛЧИ МАНФААТИ ДОИМО УСТУН

ИСТЕЪМОЛЧИ МАНФААТИ ДОИМО УСТУН

«Tошкент шаҳар ЭТК» AЖ тасарруфидаги 11 та туман электр таъминоти корхонаcи ишчи-ходимлари томонидан айни қиш мавсумидаги совуқ об-ҳаво шароитига қарамасдан аҳолига етказиб берилаётган электр энергияси таъминотида узилишларга йўл қўймаслик мақсадида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Шу билан бир қаторда айни совуқ иқлим шароитида пойтахт туман электр таъминоти корхоналарида электр энергияси таъминоти бўйича келиб тушаётган ҳар бир мурожаатни зудлик билан кўриб чиқиш ва юзага келган муаммоларни тезкорлик билан бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. Айниқса, паст ва юқори кучланишли кабель тармоқларидаги юзага келган авария ҳолати, қолаверса, аҳолига бир меъёрда узлуксиз ва сифатли электр энергиясини етказиб бериш учун жойлардаги мавжуд электр энергиясини тақсимлаш пунктларида олиб борилаётган мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари каби муҳим вазифаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Хусусан, белгиланган режа асосида жойлардаги мавжуд ҳар бир электр энергиясини  тақсимлаш пункт (ТП)ларида истеъмолчиларга сифатли электр энергиясини етказиб бериш учун мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Мисол учун, белгиланган иш-режаси асосида Учтепа тумани «Тақачи» МФЙ ҳудудидаги аҳоли яшаш хонадонларини  электр энергияси билан таъминлаб берувчи «Кўркам-1,2» фидеридан чиқувчи қуввати  0,4 кВ бўлган паст кучланишли 373-сонли трансформатор пунктида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилди.  

Бундан ташқари, тумандаги «Кўркамобод» МФЙ Фидер «Мотор-1» узатмасидан таъминланувчи РП Саид ва 4677-сонли трансформатор нимстанцияси оралиғидаги қуввати 10 кВ бўлган юқори кучланишли ер остидан ўтган кабель тармоқларидаги аниқланган носозликларни ўз вақтида бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.  

Пойтахтимизнинг барча туман электр таъминоти корхоналари томонидан олиб борилаётган бундай амалий ишларнинг барчаси истеъмолчиларни сифатли ҳамда ишончли электр энергияси билан таъминлашга қаратилган.

"Toshkent shahar ETK» AJ матбуот хизмати.

  • 15.01.2021
  • 3028
Sayt xaritasi