ALOQA UCHUN

КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ЖИДДИЙ ТАЙЁРГАРЛИК ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ЖИДДИЙ ТАЙЁРГАРЛИК ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

Айни пайтда пойтахтимиз туманларида бошқа соҳалар қатори коммунал хизмат кўрсатиш, хусусан, электр энергияси етказиб бериш тизимида куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик жараёнлари жадаллик билан давом эттирилмоқда.

«Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ ҳамда унинг тасарруфидаги 11 та туман электр таъминоти корхоналари томонидан жойлардаги мавжуд электр энергияси тақсимлаш пунктларини ўз вақтида мукаммал таъмирдан чиқариш, ер остидан ўтган кабель тармоқларини соз ҳолатга келтириш ва бошқа шу каби вазифалар бажарилмоқда. Бу борадаги ишларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги «2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида»ги ПҚ-2661 сонли қарори дастуриламал бўлмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Олмазор туманида электр энергиясини истеъмол қилувчи аҳоли сони 60 493, юридик истеъмолчилар сони эса 2 347 тани ташкил қилади. Туманда 60 000 та хонадон мавжуд бўлиб, аҳолига бир меъёрда электр энергиясини узлуксиз ва сифатли етказиб бериш учун 7 та тақсимлаш трансформатор пункти (ТП) ўрнатилган.

Айни кунларда туман электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари томонидан «Қуёш» МФЙдаги ТП-3543, «Чустий» МФЙдаги ТП-3296, ТП-3191 ва «Хасти Имом» МФЙ ҳудудида жойлашган 4242-сонли трансформатор пунктларидан таъминланувчи қуввати 0,4 кВ бўлган паст кучланишли ҳаво электр тармоқлари ўтган эски симёғочлар темир-бетон устунларга алмаштириш ишлари бажарилди. Шу билан бир қаторда, жорий йил бошидан 65 дона қуввати 10/06 кВ бўлган трансформатор пунктида мукаммал, 130 дона қуввати 10 кВ бўлган юқори кучланишли трансформатор пунктларида жорий таъмирлаш ишлари якунланди.

Аҳолига узлуксиз электр энергияси етказиб беришда электр тармоқларининг соз ҳолатда бўлиши муҳим аҳамият касб этади. Буни яхши англаган соҳа ходимлари «Кохаки» МФЙ «Сағбон» кўчаси ҳудудидаги 417-сонли трансформатор пунктидан таъминланувчи қуввати 0,4 кВ бўлган паст кучланишли электр узатиш ҳаво тармоқларидаги эскириб яроқсиз ҳолга келган альюминий симларни янги замонавий СИП русумидаги кабель тармоқларига алмаштириб, ҳозирда ушбу янги тармоққа истеъмолчиларни улаш, яъни якуний монтаж ишларини амалга оширмоқдалар.

Учтепа туман электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари томонидан ҳам истеъмолчиларга сифатли ва узлуксиз электр энергияси етказиб бериш ҳамда юз бериши мумкин бўлган ҳар қандай кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш, яъни носоз қурилма ёки кабель тармоқларини жойида  янгисига алмаштириш борасида амалий ишлар олиб борилмоқда.  Хусусан, «Ҳожиобод» маҳалласи ҳудудига кирувчи, «Шароф» фидеридан таъминланувчи 2027- ва 2028-сонли трансформатор пунктлари оралиғидаги шикастланган юқори кучланишли кабель тармоғида монтаж ишлари амалга оширилди. Шунингдек, «Пахтакор» МФЙ ҳудудида жойлашган  «Пахтакор» фидеридан таъминланувчи 2481-сонли трансформатор пунктида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Пойтахтимизнинг барча туман электр таъминоти корхоналари томонидан олиб борилаётган бу каби амалий ишлар жорий куз-қиш мавсумида аҳолини узлуксиз ва барқарор электр энергияси билан таъминлашга қаратилгандир.

«Toshkent shahar ЕТК» AJ матбуот хизмати.

  • 27.10.2020
  • 1708