ALOQA UCHUN

"ХОРАЗМ ХЭТК" АЖ: ҚАРОР ИЖРОСИ – АМАЛДА

 "ХОРАЗМ ХЭТК" АЖ: ҚАРОР ИЖРОСИ – АМАЛДА

Мамлакатимизда энергетика тизимини ривожлантириш, аҳолига узлуксиз электр энергияси етказиб бериш учун кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Узоқ йиллар давомида тизимни янгилиш, техник материалларни олишда дуч келинган қатор қийинчиликларга босқичма-босқич барҳам берилаётганини бугун соҳада туб ислоҳотлар олиб борилаётганида кўришимиз мумкин. Хусусан, электр энергияси тармоқларини янгилаш учун барча режа дастурлари ишлаб чиқилиб, жараёнга изчил татбиқ қилинмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябридаги "2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида"ги  қарори асосида “Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан 2018 йилда 294,4 км узунликдаги электр тармоқлари тортилиб, 121 та трансформатор пункти қурилган бўлса, жорий йилнинг шу кунига қадар 375,1 км узунликдаги электр узатиш тармоқлари тортилиб, йил якунигача  512,4 км узунликдаги электр узатиш тармоқларини қуриш ишлари бажарилиши режалаштирилмоқда. 

Трансформатор пунктларини қуриш ишларида ҳам ҳудди шундай фарқни кузатишимиз мумкин. 2018 йилда 121 та трансформатор пунктлари қурилган бўлса, жорий йилнинг 1 октябригача 143 дона трансформатор пунктлари қурилиб, фойдаланишга топширилди. Шундан, 115 дона трансформатор янгидан қурилди ва 28 дона трансформатор реконструкция қилинди. Йил якунигача  жами 157 дона трансформатор пунктларини қуриш ишлари режалаштирилган.

2021 йилда ҳам "Хоразм ХЭТ" АЖ томонидан Паст кучланишли электр тармоқларини янгилаш ва модернизация қилиш дастури асосида 512,4 км узунликда электр узатиш тармоқлари ва 157 дона трансформатор пункти қуриш ишларини амалга ошириш режалаштирилди. 

Жамият томонидан йил якунига қадар режа дастурига киритилган ишларни ортиғи билан бажариш мақсадида жадал меҳнат жараёнлари ташкиллаштирилган.

“Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖ матбуот хизмати.

  • 27.10.2020
  • 1557
Sayt xaritasi