ALOQA UCHUN

ПОЙТАХТИМИЗ ТУМАНЛАРИДА ЗАМОНАВИЙ ҲИСОБЛАГИЧЛАР ЎРНАТИШ ИШЛАРИ ҲОЛАТИ ҚАНДАЙ?

ПОЙТАХТИМИЗ ТУМАНЛАРИДА ЗАМОНАВИЙ ҲИСОБЛАГИЧЛАР ЎРНАТИШ ИШЛАРИ ҲОЛАТИ ҚАНДАЙ?

Маълумки, Президентимизнинг 2018 йил 23 октябрда «Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан, 2021 йил якунигача 7 миллиондан ортиқ истеъмолчиларнинг барчаси электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига уланиши белгилаб берилган эди.

Шунга кўра, Тошкент шаҳрида «Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» АJ томонидан электр тармоқларига уланган истеъмолчилар сони 665.000 тани ташкил этади. Улардан 551.000 дан ортиқ истеъмолчиларга электр энергиясини замонавий электрон ҳисоблагичлари бепул ўрнатиб берилган. Шулардан, 551.000 таси электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига, улардан 360.000 дан ортиқ истеъмолчи БИЛЛИНГ тизимига уланган.   

Ҳозирги кунда «Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» АJ томонидан Тошкент шаҳрининг 10 та туманида, жумладан:

Миробод туманида 215 дона концентратор, 29.331 дона электр ҳисоблагич;   

Учтепа туманида 337 дона концентратор, 58.347 дона электр ҳисоблагич;   

Сергели туманида 276 дона концентратор, 51394 дона электр ҳисоблагич;   

Олмазор туманида 393 дона концентратор, 54.757 дона электр ҳисоблагич;   

Юнусобод туманида 508 дона концентратор, 75.715 дона электр ҳисоблагич;

Шайхонтоҳур туманида 441 дона концентратор, 53.237 дона электр ҳисоблагич;

Мирзо Улуғбек туманида 500 дона концентратор, 70.988 дона электр ҳисоблагич;

Чилонзор туманида 406 дона концентратор, 63.871 дона электр ҳисоблагич;   

Яккасарой туманида 151 дона концентратор, 23.287 дона электр ҳисоблагич;   

Яшнобод туманида 461 дона концентратор, 70.771 дона электр ҳисоблагичлар электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига уланди.

«Toshkent shahar ЕТК» AJ матбуот хизмати.

  • 23.10.2020
  • 1250