ALOQA UCHUN

СЎХ ТУМАНИДА ҚАРОР ИЖРОСИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА

СЎХ ТУМАНИДА ҚАРОР ИЖРОСИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгилаб берилган қатор лойиҳаларни амалга ошириш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

Хусусан, қарор билан қабул қилинаётган дастурга кўра Сўх тумани, Қайроқ массивидаги 1 448 гектар яйлов майдонларини ўзлаштириш учун уч кўтармали “Қайроқ” насос станцияси босқичма-босқич қурилиши белгиланган.

Сўх туман сектор раҳбарлари ҳамда «Фарғона ҲЭТК» АЖ мутасаддилари қарор ижросини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар, хусусан «Қайроқ» сув насос станциясига электр тармоқлари тортиш ишлари билан танишишди.

Маълумот ўрнида шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, «Қайроқ» сув насос станциясига электр тармоғини тортиш учун 2 900 метр узунликдаги 35 кВли юқори кучланишли электр узатиш ҳаво тармоғини тортиш режалаштирилган бўлиб, ҳозирда мутахассисларимиз томонидан янги электр тармоғининг анкер-таянчларини ўрнатиш ишлари бажарилмоқда.

"Фарғона ҲЭТК" матбуот хизмати.

  • 15.10.2020
  • 1249
Sayt xaritasi