ALOQA UCHUN

“АНДИЖОН ҲЭТК” АЖ: ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИДАН УНУМЛИ ВА ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНИШ МУҲИМ МАСАЛА

“АНДИЖОН ҲЭТК” АЖ: ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИДАН УНУМЛИ ВА ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНИШ МУҲИМ МАСАЛА

"Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ тасарруфидаги туман электр таъминоти корхоналари мутасадди ходимларидан иборат ишчи гуруҳ жисмоний ва юридик шахсларнинг электр энергиясидан қарздорлигини бартараф этиш, ҳисоб-китоблар юритилиши, шунингдек, жойларда электр энергиясидан оқилона фойдаланиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида вилоятнинг қатор ҳудудларида бўлишди.

Хусусан, ишчи гуруҳ томонидан Куйганёр тумани, “Султонобод” МФЙдаги Намунали маҳалласи, Андижон туманидаги “Дамариқ” МФЙ ва бошқа ҳудудларда яшовчи фуқароларнинг мавжуд қарздорликларни сўндириши, бундан ташқари электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган жисмоний истеъмолчиларга улгуржи истеъмочи сифатида электр энергиясидан фойдаланиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қонуний тушунчалар бериб ўтилди.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, электр энергиясининг ҳар бир киловатт/соатидан унумли ва оқилона фойдаланишимиз, унинг беҳуда сарфланишига йўл қўймаслигимиз зарур. Қолаверса истеъмол қилинган электр энергияси ҳақини ўз вақтида тўлаб бориш орқали тизим барқарорлигини таъминлаш, электр жиҳозларининг ўз вақтида реконструкция ва модернизация қилинишига  ҳиссамизни қўшган бўламиз.

“Андижон ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.

  • 14.10.2020
  • 1401
Sayt xaritasi