ALOQA UCHUN

“БУХОРО ҲЭТК” АЖДА “ХАВФСИЗЛИК ТЕХНИКАСИ” КЎРИГИ ОЙЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎҚУВ-АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

“БУХОРО ҲЭТК” АЖДА “ХАВФСИЗЛИК ТЕХНИКАСИ” КЎРИГИ ОЙЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎҚУВ-АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Сир эмаски, инсон меҳнати муҳофазаси бугунги даврнинг энг долзарб масаласи сифатида эътироф этилади. Инсон қайси соҳа вакили бўлиши ва қандай лавозимда фаолият кўрсатишидан қатъи назар, “Хавфсизлик техникаси” қоидаларига сўзсиз амал қилиши, ўзи ва яқинларининг ҳаёти ҳамда соғлигига бефарқ бўмаслиги бугунги замон талабидир. Ҳар бир шахс хавфсизлик қоидаларига амал қилиши, унга итоат қилиши орқали нафақат ўзини, балки ўзи орқали оила аъзолари ва яқинларини турли хилдаги балою офатлардан сақлаб қолган бўлади. 

Энергетика тизимида 2020 йилнинг 15 сентябридан 15 октябригача “Хавфсизлик техникаси” кўриги ойлиги ўтказилиши муносабати билан Қоракўл туман электр таъминоти корхонасининг ўқув машғулоти майдончасида ўқув-амалий машғулот ташкил қилинди.

Мусобоқа тарзида ташкил қилинган ушбу ўқув-амалий машғулотда туман (шаҳар) электр таъминоти корхоналарининг тажрибали ҳамда ёш мутахассисларидан иборат жамоалар иштирок этишди. Туман (шаҳар) электр таъминоти корхоналарининг тезкор бригада аъзолари ташқи кўриниши, ҳимоя воситаларининг белгиланган рўйхат бўйича таъминланганлиги ва уларнинг ҳолати, трансформатор пунктларидаги сақлагичларни кўрикдан ўтказиш ва алмаштириш ишларини олиб бориш, ҳаво тармоғида электр токи таъсирига тушган жабрланувчини қутқариш ва жабрланувчига биринчи ёрдам кўрсатиш тартиби, трансформатор пунктларида ёнғин содир бўлганда ёнғинни ўчириш тартиби каби 4 босқичдан иборат шартлар асосида беллашишди ва ўзларининг бу борадаги билим ва кўникмаларини намоён қилишди.

Бажарилаётган ҳар бир шарт “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖнинг масъул ходимлари ҳамда жамиятнинг етук мутахассисларидан иборат ҳакамлар ҳайъати томонидан синчковлик билан кузатиб борилди ҳамда йўл қўйилган камчиликлар инобатга олиниб, баҳолаб борилди.

Шартларни хатосиз бажариб, юқори балларни қўлга киритган туман (шаҳар) электр таъминоти корхоналари ходимларидан иборат жамоалар орасидан кучлилари сараланди ва кучли учлик вакиллари Касаба уюшмаси қўмитасининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

“Бухоро ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.

  • 29.09.2020
  • 1226
Sayt xaritasi