ALOQA UCHUN

ИШЧИ ГУРУҲ “САМАРҚАНД ҲЭТК” АЖНИНГ КУЗ-ҚИШ МАВСУМГА ШАЙЛИГИ БИЛАН ТАНИШДИ

ИШЧИ ГУРУҲ “САМАРҚАНД ҲЭТК” АЖНИНГ КУЗ-ҚИШ МАВСУМГА ШАЙЛИГИ БИЛАН ТАНИШДИ

Хабарингиз бор, айни кунларда Энергетика вазирлиги махсус штаби мамлакатимиз ҳудудларида соҳада олиб борилаётган ишларни таҳлил қилиш, ҳудудларда аҳоли ва саноат корхоналарини 2020-2021 йилларда куз-қиш мавсумида электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ ҳамда кўмир билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида навбатдаги ташрифи Самарқанд вилоятига бўлди.

Ишчи гуруҳ аъзолари, хусусан, “Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан вилоят истеъмолчиларига электр энергиясини етказиб бериш ва унинг барқарорлигини таъминлаш ҳамда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича амалга оширилаётган қатор амалий чора-тадбирлар билан атрофлича танишди.

Таъкидланганидек, 2020/2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш юзасидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 2156,3 км масофада (77,9%) электр узатиш тармоқлари (режа 2767,0 км) ва 648 дона (82,2%) трансформатор пункти, 5 дона (62,5%) 35/110 кВли куч трансформатори (режа 8 та) мукаммал таъмирланди.

Шу билан бирга, куз-қиш мавсумига электр ускуна ва тармоқларни тайёрлаш мақсадида 5 534,0 км масофада электр узатиш тармоқлари ва 1 575 дона трансформатор пунктини жорий таъмирлаш ишлари режалаштирилган бўлиб, бугунги кунга қадар 4 320,3 км (78,1%) масофада электр узатиш тармоқлари ва 1 257 дона (79,8%) трансформатор пунктида бу борадаги ишлар бажарилди.

Аҳамиятлиси, нимстания “Автоваз” куз-қиш мавсумига тўлиқ тайёр ҳолга келтирилгани яқинлашиб келаётган муҳим паллада истеъмолчиларни узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш имкони яратилишига хизмат қилади.

Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан жойларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнлари билан танишиш давом этмоқда.

“Самарқанд ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.

  • 25.09.2020
  • 1373
Sayt xaritasi