ALOQA UCHUN

“ВАЗИЁ”ДА ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ЯХШИЛАНМОҚДА

“ВАЗИЁ”ДА ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ЯХШИЛАНМОҚДА

Истеъмолчиларга етказиб берилаётган электр энергияси сифати ва барқарорлиги айни соҳа вакилларининг туну кун олиб бораётган меҳнати маҳсулидир. Куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш, уни беталафот ўтказиш бугунги кунда соҳа мутахассислари олдига қўйилган асосий вазифалардан бири ҳисобланади.

Бу йил Фарғона тумани “Вазиё” МФЙда яшовчи истеъмолчиларнинг электр таъминотини янада яхшилаш борасида Қувасой шаҳар электр таъминоти корхонаси мутахассислари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги «2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янгилаш ва модернизация қилиш дастури тўғрисида»ги ПҚ-2661 сонли қарорига асосан, МФЙ ҳудудида жойлашган 319-сонли трансформатор пунктини юкини камайтириш мақсадида қўшимча, қуввати 100 кВА бўлган янги трансформатор ўрнатилиб, 1,2 км узунликдаги 10 кВли электр узатиш ҳаво тармоғи, 1,1 км узунликдаги 0,4 кВли кабель тармоғи тортилди.

Ҳозирда якуний монтаж ишлари олиб борилмоқда. Лойиҳа якуни билан МФЙ ҳудудидаги 100 дан ортиқ хонадоннинг электр таъминоти яхшиланишига эришилади.

Бундан ташқари, бу каби лойиҳалар “Қўчқорчи” ҳамда “Қизиласкар” МФЙларида ҳам амалга оширилмоқда.

“Фарғона ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.

  • 17.09.2020
  • 1307
Sayt xaritasi