ALOQA UCHUN

ЧИЛОНЗОР ТУМАНИДА КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК ИШЛАРИ РЕЖА АСОСИДА ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

ЧИЛОНЗОР ТУМАНИДА КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК ИШЛАРИ РЕЖА АСОСИДА ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

«Toshkent shahar ЕТК» AJ томонидан пойтахтимиз туманларида куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш доирасида электр узатиш тармоқлари ва тақсимлаш пунктларини мукаммал таъмирлаш ҳамда модернизация ишлари изчиллик билан олиб борилмоқда. 

Хусусан, Чилонзор туман электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари айни кунлари аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларини 2020/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича ҳудудлардаги трансформатор нимстанцияларида мукаммал таъмирлаш ишларини олиб боришмоқда.

Бунга мисол қилиб, «Хирмонтепа» МФЙ ҳамда «Яккатут» МФЙлар ҳудудларидаги кўп қаватли аҳоли яшаш хонадонларини электр энергияси билан таъминлаб берувчи қуввати 10 кВА бўлган юқори кучланишли 3532-сонли ҳамда 3028-сонли трансформатор пунктлари мукаммал таъмирдан чиқарилганини айтиб ўтиш мумкин.

Айни вақтда корхонамиз ишчи-ходимлари томонидан мавсумга тайёргарлик кўриш, Давлат дастурлари ижросини таъминлаш борасидаги ишлар доирасида 23,931 км узунликдаги 0,4 кВли ҳаво электр узатиш тармоқлари, бундан ташқари қуввати 610 кВ бўлган юқори кучланишли 61 та трансформатор пунктидан ҳозирда 45 таси мукаммал таъмирдан чиқарилди. «Катта Чилонзор» МФЙ Арнасой кўчасидаги юқумли касалликлар шифохонасига жами 4 та янги 6740-, 6741-, 6742- ва 6743-сонли трансформатор нимстанциялари ўрнатилиб, юқори кучланишли кабеллар ётқизилди ва 11 та темир-бетон таянч устуни қуриб берилди. «Домбиробод» МФЙдаги 1943-сонли трансформатор пункти фидер “Майсазор”дан таъминланувчи қуввати 0,4 кВ паст кучланишли ҳаво электр тармоқлари янги замонавий СИП кабелларига алмаштириб берилди, – дейди Чилонзор туман электр таъминоти корхонаси раҳбари Баҳодир Холбоев.

Шунингдек, туманнинг аҳоли зич яшовчи Чилонзор 9-мавзе «Чопон ота» МФЙ ҳудудидаги кўп қаватли аҳоли яшаш хонадонларини барқарор электр энергияси билан таъминлаш мақсадида, ТП-1533 ҳамда 1624-сонли трансформатор нимстанциялари оралиғидаги ер остидан ўтган қуввати 10 кВ бўлган юқори кучланишли кабель тармоқлари ҳам соз ҳолатга келтирилди.

«Toshkent shahar ЕТК» AJ матбуот хизмати.

  • 16.09.2020
  • 1217
Sayt xaritasi