ALOQA UCHUN

РИШТОН ВА ОЛТИАРИҚ ТУМАНЛАРИДА МУКАММАЛ ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

РИШТОН ВА ОЛТИАРИҚ ТУМАНЛАРИДА МУКАММАЛ ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

Истеъмолчиларга сифатли электр энергияси етказиб бериш, электр қурилмаларини сифатли ва узоқ йиллар ишлашини таъминлаш мақсадида соҳа ходимлари томонидан жойлардаги мавжуд трансформатор пунктлари ва электр узатиш тармоқларини мукаммал таъмирлаш ишлари амалга ошириб келинмоқда.

“Фарғона ҲЭТК” АЖ мутахассислари айни пайтда аниқ белгиланган режа-топшириққа асосан, Риштон ҳамда Олтиариқ туманларида 0,4-6-10 кВли электр узатиш тармоқлари, трансформатор пунктларини мукаммал таъмирлаш ҳамда мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича амалий ишларни олиб бормоқдалар.

Жумладан, Риштон тумани бўйича жорий йил бошидан 0,4-6-10 кВли электр узатиш тармоқларининг жами 64,20 км, Олтиариқ туманида эса 75,2 км узунликдаги қисми мукаммал таъмирланди.

Риштон тумани бўйича – 31 дона, Олтиариқ тумани бўйича эса 33 дона турли қувватдаги трансформатор пунктлари тўлиқ таъмирдан чиқарилди.

Шу билан бирга мукаммал таъмирлаш ишлари давомида мутахассисларимиз томонидан электр узатиш ҳаво тармоқларини дарахт шохларидан тозалаш, носоз ҳолатга келган изоляторларни янгисига алмаштириш, салқи симлар таранглигини тортиш ишлари амалга ошириб келинмоқда.

Бу билан, ҳудудлардаги истеъмолчиларни сифатли ва барқарор электр энергияси билан таъминлашга эришилмоқда.

“Фарғона ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.

  • 16.09.2020
  • 1267
Sayt xaritasi