ALOQA UCHUN

ҚИШГА ТАЙЁРГАРЛИК – ДОЛЗАРБ ВАЗИФА

ҚИШГА ТАЙЁРГАРЛИК – ДОЛЗАРБ ВАЗИФА

Куз кириб, салқин кунлар бошланиши билан жойларда қиш мавсумига тайёргарлик мавзуси яна кун тартибига чиқади. «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг ҳудудлардаги барча таркибий корхоналари қатори, «Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» Ajда ҳам куз-қиш мавсумига тайёргарлик бошланган.

Айни вақтда аҳолини сифатли ҳамда ишончли электр энергияси билан таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар хавфсизлигини доим назорат қилаётган соҳа ходимларининг масъулияти ва талаби янада ошган. Кунлик режага кўра, 11 та туман электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари томонидан электр тармоқларидаги авария ҳолатлар, қолаверса жойлардаги мавжуд трансформатор нимстанцияларда мукаммал таъмирлаш ишлари олиб бориш каби муҳим вазифалар бажарилмоқда.

Хусусан, Олмазор туманида Давлат дастурлари ҳамда ички буйруққа биноан белгиланган чора-тадбирлар асосида «Чиғатой оқтепа» МФЙдаги «Мардона» кўчасида, «Чимбой» ҳамда «Навниҳол» МФЙлардаги фидер “Рахимова” узатмасидан таъминланувчи 2307-, 2702-сонли ва 614-сонли трансформатор нимстанцияларидан чиқувчи қуввати 0,4 кВ бўлган паст кучланишли электр узатиш ҳаво тармоғидаги эскириб, яроқсиз ҳолга келган альюминий симлар ўрнига, янги замонавий СИП русумидаги кабель тармоқлари тортилиб, бугунги кунда истеъмолчиларни улаш, яъни якуний монтаж ишлари ниҳоясига етказилмоқда.

Бундан ташқари, тумандаги «Хасти Имом» МФЙ ҳамда «Беруний» МФЙлардаги «Нозимахоним 4-тор» кўчалари ҳудудида жойлашган 2312-сонли трансформатор пунктидан таъминланувчи қуввати 04 кВ бўлган паст кучланишли ҳаво электр тармоғида эски сим-ёғоч устунларни олиб ташлаш ҳамда янги темир бетон устунлари ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, тумандаги 146-сонли ўрта таълим мактабини электр энергияси билан таъминлаб берувчи паст кучланишли 0,4 кВли кабель тармоқларидаги аниқланган носозликларни ўз вақтида бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Пойтахтимизнинг барча туман электр таъминоти корхоналари томонидан олиб борилаётган бундай амалий ишларнинг барчаси кириб келаётган куз-қиш мавсумида аҳолини узлуксиз ва барқарор электр энергияси билан таъминлашга қаратилган бўлиб, бу борадаги ишлар бошқа туманларда ҳам давом эттирилмоқда.

«Toshkent shahar ЕТК» AJ матбуот хизмати.

  • 11.09.2020
  • 1204
Sayt xaritasi