ALOQA UCHUN

ТЕСТ СИНОВЛАРИ ТОПШИРИШ ЖОЙЛАРИ ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ БИЛАН УЗЛУКСИЗ ТАЪМИНЛАНАДИ

ТЕСТ СИНОВЛАРИ ТОПШИРИШ ЖОЙЛАРИ ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ БИЛАН УЗЛУКСИЗ ТАЪМИНЛАНАДИ

Навоий вилоятида республикамизнинг бошқа ҳудудларида бўлгани сингари олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тест синовларини топшириш жойлари электр энергияси билан узлуксиз таъминланади.

Маълумки, 2020-2021 ўқув йили учун олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари бугун, яъни 2 сентябрда бошланди. Бу йил Навоий вилоятида 58 508 нафар абитуриент Навоий шаҳридаги “Кимёгар” ва “Суғдиёна” ўйингоҳларида тест синовларида қатнашиши режалаштирилган.

 "Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" AЖ мутахассислари томонидан тест синовларига жалб қилинган объектларни ишончли ва сифатли электр энергияси билан таъминлаш учун барча зарур чоралар кўрилгангани, имтиҳонлар пайтида бу масала энергетиклар учун алоҳида масъулият юклашини алоҳида қайд этиб ўтиш жоиз.

Интернет фотожамланмасидан фойдаланилган

 

Тест жараёнида электр қурилмаларининг соз ҳолатда бўлиши катта аҳамиятга эга. Сабаби барча объектлар тўғридан-тўғри эфирга узатувчи видеокамералар билан жиҳозланган. Демакки, электр энергиясини узлуксиз етказиб бериш муҳим масаладир.

Шу мақсадда синов имтиҳонлари ўтадиган жойларда режадаги барча таъмирлаш ишлари тест жараёни тугагунга қадар тўхтатиб турилади. Бундан ташқари бу ердаги электр иншоотлари кўрикдан ўтказилиб, қўшимча техник хизмат кўрсатилди. Ҳар бир объектга масъул шахслар бириктирилган ва фавқулодда чиқиш бригадалари ажратилган. Тест синовлари ўтиш жойлари тулиқ генераторлар билан таъминланган.

"Навоий ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати.

  • 02.09.2020
  • 1596