ALOQA UCHUN

«TOSHKENT SHAHAR ЕТК» AJ: РЕЖА АСОСИДА МУКАММАЛ ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

«TOSHKENT SHAHAR ЕТК» AJ:  РЕЖА АСОСИДА МУКАММАЛ ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

«Toshkent shahar ЕТК» AJ  тасарруфидаги Чилонзор ва Учтепа туман электр таъминоти корхоналари ишчи-ходимлари томонидан қатор МФЙ ҳудудларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, мавжуд электр узатиш тармоқлари ҳамда трансформатор пунктларини мукаммал таъмирдан чиқариш ишлари амалга оширилмоқда.

Хусусан, Чилонзор туманидаги «Лутфий» МФЙ ҳудудидаги жами 1,6 км узунликдаги 0,4 кВли электр узатиш ҳаво тармоқлари мукаммал, «Домбиробод» МФЙ ҳудудларида жойлашган турли қувватдаги трансформатор пунктлари тўлиқ мукаммал таъмирдан чиқарилган бўлса, ушбу МФЙ ҳудудларидаги ТП-2713-сонли трансформатор нимстанциясида капитал таъмирлаш ҳамда ушбу ҳудуддаги фидер “Сингапур-2”, 6457-, 863-сонли трансформатор нимстанцияларидан таъминланувчи  кабель тармоқларида монтаж ишлари олиб борилди.

Бундан ташқари, «Домбиробод» МФЙ ҳудудидаги фидер “Домбиробод”, 4203-, 3839-сонли трансформатор нимстанцияларидан таъминланувчи юқори кучланишли кабель тармоқларининг шикастланган жойини таъмирлаш учун қазиш ишлари бажарилиб, мавжуд муаммолар бартараф этилиши орқали ҳудудлардаги аҳоли истеъмолчиларнинг электр таъминотини тубдан яхшилашга эришилди.

Айни дамда, туманнинг «Жарбулоқ»   МФЙ,  «Виждон» кўчаси,  “Учтут” фидери, 2425-сонли трансформатор нимстанциясидан чиқувчи 0,4 кВ паст кучланишли ҳаво тармоғида янги  темир-бетон устунларни ўрнатиш (демонтаж, монтаж), шунингдек,  «Оқшом» кўчасидаги электр узатиш ҳаво тармоқларида янги кабель тортиш ишлари давом этмоқда.

Бу каби ишлар Учтепа туман электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари томонидан ҳам тизимли олиб борилмоқда.  Хусусан, «Журжоний» МФЙ  «Назарбек» кўчалари ҳудудидаги “Музыкальный-1,2”дан таъминланувчи 391-сонли трансформатор нимстанцияси мукаммал таъмирдан чиқарилмоқда.

«Toshkent shahar ЕТК» AJ матбуот хизмати.

  • 12.08.2020
  • 1193
Sayt xaritasi