Call-center: 1154

ХОНҚА ТУМАНИ “ДУРВАДИК” МАҲАЛЛАСИ НУРГА ТЎЛМОҚДА

ХОНҚА ТУМАНИ “ДУРВАДИК” МАҲАЛЛАСИ НУРГА ТЎЛМОҚДА

Кундан-кун чирой очаётган қишлоқларимиз аҳоли турар жойларини янада сифатли электр энергияси билан таъминлаш муҳим масала. Шуни инобатга олган “Хоразм ҲЭТК” АЖ ишчи-ходимлари бугунги кунда электр тармоқларни янгилаш, қўшимча трансформатор пунктлари ўрнатиш ишларига алоҳида эътибор қаратишмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги “2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида”ги ПҚ-2661 сонли қарори ижроси юзасидан Хонқа  туман  электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари чекка қишлоқ ва маҳаллаларга сифатли электр энергияси етказиб бериш борасида кўплаб ишларни амалга оширмоқдалар. Хусусан, тумандаги 265 та хонадони мавжуд бўлган “Дурвадик” маҳалласи аҳолиси бугун корхона фаолиятидан мамнунлигини билдиришмоқда.

Гап шундаки, маҳалладаги мавжуд трансформаторнинг юкламасини камайтириш ва қурилиши мўлжалланаётган янги хонадонларнинг электр таъминоти захирасини яратиш мақсадида қўшимча 250 кВА қувватга эга трансформатор пункти қурилди. Бундан ташқари қўшимча 5,8 км узунликдаги электр тармоқлари тортилиб, 10 кВли – 20 та, 0,4 кВли 36 та электр устуни ўрнатилди.

Айни кунларда ишлар давом эттирилиб, якуний монтаж жараёнлари амалга оширилмоқда.

 "Хоразм ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати.

  • 10.08.2020
  • 106
Diqqat! Veb-sayt test holatida ishlamoqda.