ALOQA UCHUN

ХОНАДОНЛАРДАГИ ЁРУҒЛИК ҲАМДА ИҚТИСОДИЙ БАРҚАРОРЛИК ЭРТАНГИ КУНИМИЗНИНГ ҲАЛ ҚИЛУВЧИ МУҲИМ ОМИЛИДИР

ХОНАДОНЛАРДАГИ ЁРУҒЛИК ҲАМДА ИҚТИСОДИЙ БАРҚАРОРЛИК ЭРТАНГИ КУНИМИЗНИНГ ҲАЛ ҚИЛУВЧИ МУҲИМ ОМИЛИДИР

Ҳозирги кунда юзага келган эпидемиологик вазият, яъни карантин даврида халқимизга узлуксиз ҳамда сифатли электр энергияси етказиб бериш учун мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Навоий вилоятида ҳам соҳа вакиллари кеча-ю кундуз ишламоқда.

Жумладан, 30 мингдан зиёд истеъмолчиси мавжуд Қизилтепа туманида ҳам сифатли ва узлуксиз электр энергияси етказиб беришга қаратилган амалий ишлар давом эттирилмоқда. Қизилтепа туман электр таъминоти корхонаси томонидан жорий йилда Давлат дастурлари ва ҳукумат қарорларига мувофиқ 100 км электр узатиш тармоқлари ҳамда 40 дона трансформатор пунктини модернизация ва янгидан қуриш ишлари режалаштирилган.

Айни вақтда ишчи-ходимлар томонидан “Оқмачит”, “Хафкориён”, “Гумбаз” ва “Зарметан” маҳаллаларида қизғин қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, “Оқмачит” маҳалласи ҳудудига 250 дона темир-бетон таянч ўрнатилиб, қўшимча 5 дона трансформатор пункти  ўрнатиш ва 18,5 км 0,4-10 кВли ҳаво электр узатиш тармоқларини қуриш ва реконструкция ишлари олиб борилмоқда. “Зарметан” маҳалласида яшовчи аҳоли учун сифатли электр энергия етказиб бериш мақсадида 9 км ҳаво электр узатиш тармоқлари қуриш, 5 дона трансформатор пункти ўрнатиш ва эски сим ёғочларни алмаштириш бўйича ишлар қизғин давом этмоқда.

Хонадонлардаги ёруғлик ҳамда иқтисодий барқарорлик эртанги кунимизнинг ҳал қилувчи муҳим омили бўлиб, бу борадаги саъй-ҳаракатлар замирида аҳоли фаровонлигини ошириш ва турмуш ҳаётини янада яхшилаш мақсади мужассамдир.

"Навоий ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати.

  • 06.08.2020
  • 1127
Sayt xaritasi