ALOQA UCHUN

ГУРЛАН ТУМАНИ "ЖАЛОИЛ" МАҲАЛЛАСИ АҲОЛИСИ ЭНЕРГЕТИКЛАРИМИЗДАН ХУРСАНД

ГУРЛАН ТУМАНИ "ЖАЛОИЛ" МАҲАЛЛАСИ АҲОЛИСИ ЭНЕРГЕТИКЛАРИМИЗДАН ХУРСАНД

Қишлоқларимиз кундан-кунга чирой очиб, замонавий яшаш шароитлари яратилар экан, албатта, электр энергиясига бўлган талаб ортиб бораверади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги "2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янгилаш ва модернизация қилиш дастури тўғрисида"ги ПҚ-2661 сонли қарори соҳа заҳматкашлари учун аҳоли электр энергияси таъминотини янада яхшилашда дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.

"Хоразм ҳудудий электр тармоқлари" АЖнинг Гурлан туман электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан бу борада кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, тумандаги "Жалоил" маҳалласида мавжуд трансформатор юкламасини камайтириш мақсадида қўшимча 100 кВА ва 250 кВА қувватга эга трансформаторлар ўрнатилди. Бундан ташқари, қўшимча 0,4 кВли 4 км, юқори кучланишдаги 1 км узунликдаги электр узатиш тармоқлари янгидан тортилди.

Кўп йиллар давомида маҳалламизда электр энергияси таъминоти билан боғлиқ муаммолар учраб турарди. Айни пайтда бу борадаги камчиликларни бартараф этиш мақсадида катта кўламдаги ишлар амалга оширилаётганини кузатмоқдамиз. Бизнинг маҳалламизга ҳам Дастур асосида узлуксиз электр энергия етказиб бериш учун кўплаб ишлар қилинди. Бунинг учун соҳа мутасаддиларига алоҳида ташаккуримни билдирмоқчиман, – деди маҳалла фаоли Соатбой ака Раҳимбоев.

Дарҳақиқат, кейинги йилларда тизимда амалга оширилаётган ислоҳотлар аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, яшаш шароитларини янада яхшилаш, пировардида эса бугунги кундан розилигини оширишга қаратилмоқда.

"Хоразм ҳудудий электр тармоқлари" АЖга қарашли барча туман ва шаҳар электр таъминоти корхоналарда қарор асосидаги ишлар қизғин олиб борилмоқда.

"Хоразм ҲЭТК" АЖ матубот хизмати.

  • 30.07.2020
  • 2002
Sayt xaritasi