ALOQA UCHUN

ҲАР БИР МУРОЖААТ - ХАЛҚ ДАРДИ БИЛАН ЯШАШ, МУАММОЛАРГА ЕЧИМ ИЗЛАШГА УНДАЙДИ

ҲАР БИР МУРОЖААТ - ХАЛҚ ДАРДИ БИЛАН ЯШАШ, МУАММОЛАРГА ЕЧИМ ИЗЛАШГА УНДАЙДИ

Халқ билан очиқ, тўғридан-тўғри мулоқот қилиш,  ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини ҳал этиш бугунги кунимизнинг долзарб вазифаларидан бирига айланди. Қолаверса, бу жараён ҳар бир раҳбарга алоҳида масъулият юклайди, халқ дарди билан яшаш, муаммоларига ечим излашга ундайди. Аҳолининг давлат идораларига бўлган  ишончини  янада мустаҳкамлаш, энг кўп мурожаатлар келиб тушаётган соҳалар бўйича муаммоларни тезкор ҳал этиш мақсадида ҳудудларда карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда сайёр  қабуллар ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг  маслаҳатчиси Т. Худайберганов  раҳбарлигидаги Республика ишчи гуруҳи томонидан жорий йилнинг  7-9  июль кунлари Андижон вилоятининг   қатор  туманлари фуқаролари билан сайёр қабуллар ташкил қилинди.

Сайёр қабуллар давомида «Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Бош бошқарма бошлиғи А.  Неъматуллаев, “Андижон ҲЭТК” АЖ бош директори А. Жўраев ҳамда бошқа масъул ходимлар томонидан фуқароларнинг электр таъминотига оид таклиф ва муаммолари ўрганилиб, уларнинг ечими бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Хусусан, муаммоларнинг 32 таси жойида ҳал этилиб, қўшимча ўрганиш талаб этиладиган 8 тасига муддат белгиланди ва ижроси назоратга олинди.

Мурожаатларда асосан электр тармоқлари, трансформатор пунктларидаги мавжуд камчиликлар ва электр ҳисоблагичларни алмаштириш каби масалалар кўтарилди.

Амалий ишларга тўхталадиган бўлсак, электр таъминотидаги узилишлар, носоз таянчлар алмаштирилиши ва бошқа шикоятлар (фавқулодда ва авария ҳолатлари бундан мустасно) асосида биргина Асака ва Қўрғонтепа туманларида янгидан электр тармоқ қуриш, трансформатор пункти ўрнатиш, аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларининг электр таъминотини яхшилаш учун 15 дона трансформатор пункти кўшимча ўрнатилиб, 18 дона трансформатор пункти мукаммал таъмирланди. Шу билан бирга 12,0 км узунликдаги электр узатиш тармоқлари янгидан қурилиб, 22,0 км узунликдаги тармоқларда мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Натижада  жами 5400 дан ортиқ аҳоли хонадони ва 350 дан ортиқ юридик истеъмолчининг электр таъминоти барқарорлиги оширилди.

Ўтказилган сайёр қабуллар давомида туманлардан 43 та мурожаат келиб тушган бўлиб, мавжуд муаммо ва шикоятлар атрофлича ўрганилиши, пировардида аҳолининг кайфияти ва олиб борилаётган ислоҳотлардан розилигини оширишга хизмат қилади.

“Андижон ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.

  • 10.07.2020
  • 1574