Call-center: 1154

УРГАНЧ ТУМАНИДАГИ "АРАБЛАР" МАҲАЛЛАСИДА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ЯНАДА ЯХШИЛАНМОҚДА

УРГАНЧ ТУМАНИДАГИ "АРАБЛАР" МАҲАЛЛАСИДА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ЯНАДА ЯХШИЛАНМОҚДА

Ҳар бир дастур қабул қилинар экан аҳоли турмуш фаровонлигини янада яхшилашга хизмат қилади. Давлатимиз раҳбари томонидан 2016 йил 23 ноябридаги "2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янгилаш ва модернизация қилиш дастури тўғрисида"ги ПҚ-2661 сонли қарори асосида "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ томонидан ушбу борада қатор режалар ишлаб чиқилиб, барча вилоятларда қизғин иш жараёнлари ташкил қилинмоқда.

 

 

Шу қаторда "Хоразм ҳудудий электр тармоқлари" АЖ ҳам бу борада кўплаб ишларни амалга оширмоқда.

 

 

Жумладан, Урганч туманининг Дўрман қишлоғидаги "Араблар" маҳалласида ҳам қарор асосида катта кўламдаги ишлар қилинмоқда. Дастур асосида ушбу ҳудудга 250 кВАлик қўшимча трансформатор тортилган бўлса, эндиликда электр тармоқларини ўтказиш ишлари жадал суръатлар билан олиб борилмоқда.

 

 

Бугунги қадар режа асосида юқори кучланишдаги 10 кВ лик 33 дона ва паст кучланишли 0,4 кВлик 21 та электр устун ўрнатилди. Бундан ташқари 10 кВлик 1 км ҳаво электр тармоқлари ўтказилди. Истеъмолчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида хонадонларнинг фасот қисмидан 1 км узунликдаги сип кабеллари ўтказилди. Ушбу ҳудуддаги электр энергиясини яхшилаш борасидаги ишлар давом эттирилмоқда. Истеъмолчилар эса бундай иш жараёнида жуда мамнун.

"Хоразм ҳудудий электр тармоқлари"АЖ Матбуот хизмати.

  • 08.07.2020
  • 160
Diqqat! Veb-sayt test holatida ishlamoqda.