ALOQA UCHUN

ФАРҒОНАДА ЮҚОРИ КУЧЛАНИШЛИ ЭЛЕКТР УЗАТИШ ҲАВО ТАРМОҚЛАРИ МУКАММАЛ ТАЪМИРЛАНАЁТИР

ФАРҒОНАДА ЮҚОРИ КУЧЛАНИШЛИ ЭЛЕКТР УЗАТИШ ҲАВО ТАРМОҚЛАРИ МУКАММАЛ ТАЪМИРЛАНАЁТИР

Истеъмолчиларни сифатли ва барқарор электр энергияси билан таъминлашда юқори кучланишли электр узатиш тармоқларининг соз ҳолатда бўлиши муҳим аҳамиятга эга. Хусусан, 35-110 кВли электр узатиш тармоқлари 10-15 донагача турли қувватдаги нимстанция, шу билан бирга йўналиш бўйича қатор туман, шаҳарларни электр энергияси билан таъминлайди.

Шунингдек, трансформатор пунктлари, нимстанциялар, 0,4-6-10 кВли электр узатиш тармоқларига қўшимча 35-110 кВли юқори кучланишли электр узатиш тармоқларини ҳам ўз вақтида жорий ва мукаммал таъмирлаш истеъмолчиларга электр энергиясини сифатли ва барқарор етказилишида муҳим омил ҳисобланади.

Бугунги кунда “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖнинг Юқори кучланишли тармоқлар хизмати томонидан аниқ белгиланган чора-тадбирлар ижроси юзасидан вилоятдаги 35-110 кВли юқори кучланишли электр узатиш тармоқларини мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилиб келинмоқда.

Жумладан, салқи симларни тортиш, носоз ҳолга келган изоляторларни алмаштириш, ҳаво тармоғини дарахт шохларидан тозалаш ҳамда тармоқ таянчларини тик ҳолга келтириш ишлари амалга оширилиб, шу кунга қадар 117,1 км умумий узунликдаги юқори кучланишли электр узатиш ҳаво тармоғи мукаммал ва жорий таъмирланган бўлса, шундан 110 кВли – 57,7 км, 35 кВли ҳаво тармоғи эса 63,4 кмни ташкил этади.

Бу каби ишлар йилнинг барча фасллари, ҳар қандай об-ҳаво шароитида олиб борилиши орқали  истеъмолчиларни электр энергиясига бўлган талаби қондирилиб, сифатли энергия билан таъминлашга хизмат қилаётганини алоҳида қайд этиш жоиз.

 “Фарғона ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.

  • 06.07.2020
  • 1957
Sayt xaritasi