ALOQA UCHUN

УЧТЕПАДА ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ ТЎЛИҚ СОЗ ҲОЛАТГА КЕЛТИРИЛМОҚДА

УЧТЕПАДА ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ ТЎЛИҚ СОЗ ҲОЛАТГА КЕЛТИРИЛМОҚДА

Маълумки, истеъмолчиларга сифатли ҳамда ишончли электр энергияси етказиб берилишида электр қурилмаларнинг соз ҳолатда ишлаши асосий вазифани бажаради. Шу маънода, уларни узоқ вақт сифатли хизмат қилиши учун ўз вақтида кўрикдан ўтказиш, таъмирлаш талаб этилади.

Бу борада «Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ тасарруфидаги туман электр таъминоти корхоналарида ҳам йил бошидан буён аниқ белгиланган чора-тадбирлар асосида мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Айни вақтда, Учтепа туман электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари томонидан Учтепа тумани «Чопон ота» МФЙ “РОВД-2” фидеридан таъминланувчи қуввати 10 кВли бўлган юқори кучланишли 1865-сонли трансформатор нимстанциясида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, туман электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари томонидан Давлат дастурлари асосида ҳам самарали ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги «2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янгилаш ва модернизация қилиш дастури тўғрисида»ги ПҚ-2661 сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида «Зулфизар» МФЙ ҳудудига қарашли Зулфизар кўчасидаги, Чевар фидери 1933-трансформатор нимстанциясидан чиқувчи қуввати 0,4 кВ бўлган паст кучланишли ҳаво тармоқларидаги эски салқи симларни янги замонавий СИП русумли кабель тармоқларига алмаштириш ва улаш ишлари олиб борилмоқда.

Бу билан ушбу ҳудуддаги истеъмолчиларнинг электр энергияси таъминоти янада яхшиланишига эришилади. Зеро олиб борилаётган бу каби амалий ишларнинг барчаси аҳолини сифатли ҳамда ишончли электр энергияси билан таъминлашга қаратилгандир.

«Toshkent shahar ЕТК» AJ матбуот хизмати.

  • 06.07.2020
  • 1401
Sayt xaritasi