ALOQA UCHUN

"АНДИЖОН ҲЭТК" АЖ: ЖОЙЛАРДА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯ ТАЪМИНОТИ ЯХШИЛАНМОҚДА

"АНДИЖОН ҲЭТК" АЖ: ЖОЙЛАРДА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯ ТАЪМИНОТИ ЯХШИЛАНМОҚДА

Бўстон туман электр таъминоти корхонаси жамоаси томонидан "Обод қишлоқ" ва “Обод маҳалла” Давлат дастурлари, ҳукумат қарорлари ижроси доирасида жойларда қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

Президентимизнинг 2016 йил 23 ноябрдаги “2017-2021 йилларда паст кучланишдаги электр узатиш тармоқларини реконструкция ва модернизация қилиш Дастури тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан жорий йилга белгиланган жами 41,4 км электр тармоқ қуриш ҳамда 15 дона трансформатор пункти ўрнатиш режасига асосан, айни вақтгача  9,36 км 10/0,4 кВли электр тармоқ ва 3 дона трансформатор пункти ўрнатилди.

“Гулистон”  МФЙ ҳудуди аҳоли хонадонларининг электр таъминотини яхшилаш мақсадида 2,45 км 10/0,4 кВли тармоқ ва 1 дона қуввати 160 кВА трансформатор пункти ўрнатилди. “Янги обод” ,  “Маориф” , “Янги қишлоқ”  МФЙларда  04/10 кВли тармоқлар  қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Бундан ташқари тумандаги “Деҳқонобод”, “ Гулшан”,  “Боғи-эрам”,  “Янги қишлоқ”,  “Янги обод”, “Халқобод” МФЙлар ҳудудидаги трансформатор пунктлари ҳамда 16,3 км узунликдаги 10/0,4 кВли электр тармоқларини мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилмоқда.

"Андижон ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати.

  • 01.07.2020
  • 1498
Sayt xaritasi