ALOQA UCHUN

ШАЙХОНТОҲУР ТУМАНИДА БЕЛГИЛАНГАН ВАЗИФАЛАР ЖАДАЛЛИК БИЛАН ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

ШАЙХОНТОҲУР ТУМАНИДА БЕЛГИЛАНГАН ВАЗИФАЛАР ЖАДАЛЛИК БИЛАН ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

«Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги «2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида»ги ПҚ-2661 сонли қарорига мувофиқ белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, Шайхонтоҳур туманига қарашли «Ипакчи», «Обиназр» ва «Гулобод» маҳаллаларида ҳам Давлат дастурлари асосида ишлар жадал суръатларда олиб борилмоқда.

Айни вақтда, туман электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари томонидан «Обод маҳалла» дастури бўйича «Обиназр» маҳалласи ҳудудидаги 1059-сонли юқори кучланишли трансформатор пунктида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, тумандаги «Гулобод» маҳалласи ҳудудида жойлашган ПС «Айний» нимстанциясидан таъминланувчи “Уйғур” 1,2 фидерлари юқори кучланишли 10 кВли 692-сонли трансформатор пунктидан чиқувчи қуввати 0,4 кВ бўлган ҳаво тармоқлари мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари якунига етказилмоқда.

Бундан ташқари, тумандаги «Ипакчи» маҳалласи кўчаларида ҳам 40 дан ортиқ эски ёғоч устун янги темир-бетон таянчларига ҳамда ҳаво тармоқларидаги эски альюминий симлар 1000 м ортиқроқ янги замонавий СИП симларига алмаштирилди. Айни дамда ушбу алмаштирилган янги замонавий СИП симларини аҳоли истеъмолчилар хонадонларига улаш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

Маълумот ўрнида, бугунги кунда Шайхонтоҳур туманида электр энергиясини истеъмол қилувчи аҳоли истеъмолчилари сони 58 104 та, юридик истеъмолчилар сони эса 2443 тани ташкил қилади.

«Toshkent shahar ЕТК» AJ матбуот хизмати.

  • 24.06.2020
  • 1147
Sayt xaritasi