ALOQA UCHUN

УЧТЕПА ТУМАНИДА ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ЯХШИЛАНМОҚДА

УЧТЕПА ТУМАНИДА ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ЯХШИЛАНМОҚДА

«Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ томонидан пойтахт истеъмолчиларининг карантин даврида электр энергияси узлуксизлигини таъминлаш мақсадида тизимли ишлар давом эттирилмоқда.

Айни вақтда,  Учтепа туман электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари томонидан «Чаманзор» маҳалласидаги Самоний, Саккокий Донгдор, Алмоний, 1-тор Мирхонд, 3-тор Чакмоний ҳудудидаги “Музыкальный-1” фидери, 4055-сонли трансформатор нимстанциясида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, туман электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари томонидан тумандаги «Лечебый-1» фидери, 1960-сонли трансформатор нимстанциясида юқори кучланишли кабель тармоқларининг шикастланган қисмини бартараф этиш ишлари якунига етказилди.

Бу каби ишлар орқали ушбу маҳаллада истиқомат қилаётган аҳоли хонадонларининг электр энергияси таъминоти янада яхшиланишига эришилади.

«Toshkent shahar ЕТК» AJ матбуот хизмати

  • 23.06.2020
  • 1322
Sayt xaritasi