ALOQA UCHUN

АСАКА ТУМАНИДА ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ТУБДАН ЯХШИЛАНМОҚДА

АСАКА ТУМАНИДА ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ТУБДАН ЯХШИЛАНМОҚДА

“Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги “2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида”ги ПҚ-2661 сонли қарорига асосан, жорий йил давомида Асака туманида электр узатиш тармоқларини тортиш ишлари режадаги 20,8 кмдан шу кунгача 17,5 км, яъни 84 % қисми бажарилди. Трансформатор пунктлари ўрнатилиши борасидаги кўрсаткич режадаги 12 донадан амалда 10 дона, яъни 80 % ташкил этди. Жами туманга 791 дона янги бетон таянч олиб келиб ўрнатилиб, 10 914 метр кабель тармоқлари тортилди.

Хусусан, туманнинг  “Неъматобод”, “Ибн Сино”, “Нурафшон” МФЙ ҳудудларидаги 0,4 кВли  210 дона ёғоч таянч ўрнига янги темир-бетон устун,  1 дона 250 кВА ва 2 дона 160 кВА қувватга эга янги трансформатор  пункти ўрнатилди. Туман ҳудудидаги 5 дона таъмирталаб ҳолатдаги трансформатор тўла таъмирдан чиқарилди.

Бундан ташқари, Асака ва Шаҳрихон туманларини боғловчи автомобиль йўл четида, “Арғин” МФЙ ҳудудида 42 дона янги бетон таянч олиб келиб ўрнатилди. “Кўркам” МФЙ ҳамда “Эргашобод” МФЙ ҳудудларига 500 метрдан, жами 1000 метр янги СИП кабель тармоқлари тортилди.

Айтиш жоизки, аҳолини сифатли электр энергияси билан таъминлашга қаратилган бу каби саъй-ҳаракатлар ҳудуднинг қатор МФЙларида ҳам изчиллик билан давом эттирилмоқда.

 "Андижон ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати.

  • 22.06.2020
  • 2154
Sayt xaritasi