ALOQA UCHUN

ҒИРРИ ҚИШЛОҒИДА ЯНГИ ТРАНСФОРМАТОР ЎРНАТИЛДИ

ҒИРРИ ҚИШЛОҒИДА ЯНГИ ТРАНСФОРМАТОР ЎРНАТИЛДИ

Сўнгги йилларда юртимизда халқимиз розилигига эришиш, аҳолининг фаровон турмушини таъминлаш учун барча саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда. Жумладан, аҳоли билан бевосита мулоқот ўрнатиш мақсадида виртуал қабулхона ва ҳар бир туман шаҳарларда Халқ қабулхоналари фаолияти йўлга қўйилди.

Виртуал ва Халқ қабулхоналарига электр энергияси таъминоти билан боғлиқ келиб тушган мурожаатлар таҳлили шуни кўрсатдики, электр таъминотидаги узилишлар аҳоли норозилигига сабаб бўлаётганди. Ушбу муаммони ҳал қилиш мақсадида Юртбошимиз томонидан қатор фармон ва қарорлар имзоланиб, ижросини таъминлаш юзасидан мутасаддиларга қатор топшириқлар берилди. Натижа эса қувонарли  –жойлардаги муаммолар ўз ечимини топиб, аҳоли эҳтиёжини қондиришга эришилмоқда. 

Яқинда Шунқор МФЙга қарашли Ғирри қишлоғида ўрнатилган янги трансформатор ҳудудда яшовчи аҳоли учун чинакам хурсандчилик олиб келди. 

Маҳалламиз туман марказидан олисда жойлашган эмасми, салгина шамол келса, дарров чироқсиз қолардик, - дейди маҳалла фаоли Маъруфжон Солиев. -  Тармоқдан фойдаланувчи аҳоли кўп, трансформатор қуввати эса етишмасди. "Фарғона ҲЭТК"  АЖ мутасаддилари, туман ТЭТК корхонаси ходимларига раҳмат, мушкулимизни осон қилишди, энди бизда ҳам свет ўчмайдиган бўлди. 

"Фарғона ҲЭТК" матбуот хизмати.

  • 27.05.2020
  • 1330
Sayt xaritasi