ALOQA UCHUN

“ДЎСТЛИК” МФЙДА ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ЯХШИЛАНМОҚДА

“ДЎСТЛИК” МФЙДА ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ЯХШИЛАНМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги “2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида”ги ПҚ-2661 сонли қарори ижроси юзасидан “Фарғона ҲЭТК” АЖ томонидан белгиланган режа-топшириққа асосан билан қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, жойларда мавжуд электр тармоқларини модернизация қилиш, ўта юклама билан ишлаётган трансформатор пунклари юкини енгиллаштиш мақсадида қўшимча трансформатор пункларини ўрнатиш, янги замонавий 0,4 кВли электр узатиш кабель тармоқлари тортиш ишлари бажарилаётир.

Ёзёвон туманининг олис ҳудуди ҳисобланган “Дўстлик” МФЙда кейинги йилларда истеъмолчилар сонининг ўсиши ҳисобига электр энергиясига бўлган талаб ортиб, мавжуд трансформатор пункти ўта юклама билан ишлаб келаётган эди. Туман электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан бу муаммога ечим топилиб, лойиҳа асосида ҳудудга янги, замонавий трансформатор пункти ўрнатилди.

Бундан ташқари, трансформатор пунктига қадар 10 кВли 0,4 км узунликдаги электр узатиш ҳаво тармоғи тортилди. 1,5 км узунликда 0,4 кВли СИП кабель тармоғини янги қуриш мақсадида 50 донага яқин темир-бетон таянчи ўрнатилди.

Бу каби модернизация ишлари туманнинг “Юқори”, “Тегирмонбоши” ҳамда “Наврўз” МФЙларида ҳам барча хавфсизлик техникаси қоидаларига тўлиқ амал қилган ҳолда, масъулият билан олиб борилмоқда.

Барча саъй-ҳаракатлар дастурлар ижросини ўз вақтида бажариш билан бир қаторда, истеъмолчиларнинг электр энергиясига бўлган талабини сифатли таъминлашга қаратилган.

“Фарғона ҲЭТК” АЖ Матбуот хизмати

  • 25.05.2020
  • 1351
Sayt xaritasi