ALOQA UCHUN

ҚЎҚОН ШАҲРИДА ЭЛЕКТР УЗАТИШ ҲАВО ТАРМОҚЛАРИ МУКАММАЛ ҲАМДА ЖОРИЙ ТАЪМИРДАН ЧИҚАРИЛМОҚДА

ҚЎҚОН ШАҲРИДА ЭЛЕКТР УЗАТИШ ҲАВО ТАРМОҚЛАРИ МУКАММАЛ ҲАМДА ЖОРИЙ ТАЪМИРДАН ЧИҚАРИЛМОҚДА

Маълумки, истеъмолчиларга сифатли электр энергияси етказиб берилишида электр қурилмаларнинг созлиги муҳим аҳамиятга эга. Бунинг учун эса электр қурилмаларни ўз вақтида кўрикдан ўтказиш, таъмирлаш талаб этилади. Бу борада Қўқон шаҳрида йил бошидан бериб аниқ белгилаб олинган мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан, “Сунбула” МФЙ ҳудудидаги 246-сонли трансформтор пунктидан чиқувчи 0,4 кВли электр узатиш ҳаво тармоқларида хам тўлиқ мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилди.

Бундан ташқари, электр узатиш ҳаво тармоқларида ишчи-ходимлар томонидан дарахт шохларидан тозалаш, салқи симларни тортиш ҳамда носоз электр қурилмаларни янгисига алмаштириш ишлари бажарилди. Бу билан ҳудуддаги электр энергия истеъмолчиларининг таъминоти янада яхшиланишига эришилди.

Таъкидлаш жоизки, Қўқон шаҳар электр таъминоти корхонаси томонидан шу кунга қадар 8 та МФЙ ҳудудида жами 22,2 км узунликдаги 0,4 кВли электр узатиш ҳаво тармоқлари мукаммал, 9 та МФЙ ҳудудида 68,0 км тармоқ жорий таъмирдан чиқарилди.

19 та МФЙ ҳудудидаги 700 дан ортиқ истеъмолчи фойдаланиб келаётган 54 дона турли қувватдаги трансформатор пунктида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Бу каби ишлар қатъий назорат остида, хавфсизлик техникаси қоидаларига тўлиқ амал қилган ҳолда жадаллик билан олиб борилмоқда.

“Фарғона ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.

  • 22.05.2020
  • 2196
Sayt xaritasi