ALOQA UCHUN

ЯШНОБОД ТУМАНИДА БЕЛГИЛАНГАН ВАЗИФАЛАР ЖАДАЛЛИК БИЛАН ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

ЯШНОБОД ТУМАНИДА БЕЛГИЛАНГАН ВАЗИФАЛАР ЖАДАЛЛИК БИЛАН ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

«Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги «2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида»ги ПҚ-2661 сонли қарорига мувофиқ Давлат дастурлари асосида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида пойтахтимизда ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Яшнобод туманига қарашли «Шохимардон» МФЙдаги Шохимардон, Донишманд ва Шохсанам кўчалари ҳудудида жойлашган ТП-1858 ҳамда ТП-1855-сонли трансформатор пунктидан чиқувчи 0,4 кВли ҳаво тармоқлари учун янги темир-бетон устунлари ўрнатилиб, ҳаво тармоқларидаги эски альюминий симлар замонавий СИП симларига алмаштирилди ва айни дамда уларни аҳоли истеъмолчилар хонадонларига улаш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

Бугунги кунда Яшнобод туманида электр энергиясини истеъмол қилувчи аҳоли сони 73102 нафар, юридик истеъмолчилар сони эса 2177 тани ташкил қилади.

«Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJнинг барча туман ва шаҳар электр таъминоти корхоналари томонидан белгиланган чора-тадбирларни тизимли амалга ошириш ишлари давом этмоқда.

«Toshkent shahar ЕТК» AJ матбуот хизмати

  • 21.05.2020
  • 1296
Sayt xaritasi