ALOQA UCHUN

ТАЛАФОТ КЎРГАН ҲУДУДЛАР АҲОЛИ ПУНКТЛАРИ ТЎЛИҚ БАРҚАРОР ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ БИЛАН ТАЪМИНЛАНДИ

ТАЛАФОТ КЎРГАН ҲУДУДЛАР АҲОЛИ ПУНКТЛАРИ ТЎЛИҚ БАРҚАРОР ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ БИЛАН ТАЪМИНЛАНДИ 

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ  томонидан кўрилган тезкор амалий чоралар натижасида Сирдарё  вилоятининг тошқиндан жиддий зарар кўрган учта туманидаги маҳаллаларда электр энергиясида вужудга келган узилишлар тикланди.

Маълумки, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Бошқарув раиси ташаббуси билан техноген офатни тез кунларда бартараф этиш, хусусан, зарар кўрган аҳоли яшаш хонадонлари ҳамда янги қурилаётган турар жойларни  электр  энергияси билан таъминлаш мақсадида Жамиятнинг Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё, Тошкент вилоятлари ҳамда пойтахт электр тармоқлари корхоналарининг малакали мутахассислари ҳамда ишчи-ходимлари зарур техника ва асбоб-ускуналар билан талафот ҳудудига етиб келишган.

Белгиланган вазифаларни ўз вақтида бажариш, жумладан шикастланган электр тармоқларини тез фурсатда ва сифатли таъмирлаш, янги трансформатор пунктлари, бетон-таянч устунларини  ўрнатиш ишларини тўғри ташкил этиш мақсадида ҳашарчилар вилоятнинг тошқиндан зарар кўрган ҳудудларига тақсимлаб чиқилди.

Маълумот ўрнида, ҳудуддаги тиклаш ишларига 60 та таъмирлаш бригадасидан 400 га яқин малакали соҳа ходими, 40 та махсус ва 60 та хизмат автомашинаси жалб қилиниб, ҳозиргача 3 та нимстанция, 97 та трансформатор пункти ва 282,46 километр узунликдаги электр узатиш тармоқлари ҳамда 5136 та электр устуни ўрнатиш ишлари якунланди.

Таъкидлаш жоизки, сув тошқини натижасида талафот кўрган 12 та аҳоли пунктининг барчаси тўлиқ барқарор электр энергияси билан таъминланди.

Электр тармоқларини тиклаш ва таъмирлаш ишлари давом этмоқда.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати.

  • 18.05.2020
  • 1405
Sayt xaritasi